date

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Қўшма декларацияни имзолади

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Қўшма декларацияни имзолади

Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Қўшма декларацияни имзолади.

Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳузурида қуйидаги икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди:

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон – Покистон Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим;

– Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш тўғрисида шартнома;

– Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга янги товарлар рўйхатини киритиш ҳақида баённома;

– Порт хизматлари ва чегирмалар тақдим этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Кончилик ва геология соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Фармацевтика маҳсулотларини назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Тўқимачилик ва тикувчилик саноатида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Рақамли ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Буюк Бобурийлар сулоласининг илмий-маърифий, маданий ва меъморий меросини асраш, ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш тўғрисида битим;

– Спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Экология ва табиий офатлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида шартнома;

– Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва янги психоактив моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги келишув;

– Ўзбекистондан Покистонга истеъмол қилиш учун янги узилган олма, анжир, лимон ва аччиқ қалампир экспорти учун фитосанитария талаблари тўғрисида баённома;

– икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида “йўл харитаси”.

Шунингдек, Ўзбекистон – Покистон экспертлар кенгашини ташкил этиш, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Покистон Саноат ва ишлаб чиқариш вазирлиги ҳузуридаги Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бошқармаси, Термиз шаҳри ҳокимлиги ва Пешовар шаҳри маъмурияти, Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ва Исломобод шаҳри маъмурияти, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Исломобод стратегик тадқиқотлар институти, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Пешовар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Қўшма декларацияни имзолади