Саудия Арабистони дунёдаги энг баланд бино Rise Tower’ни қуради

Саудия Арабистони дунёдаги энг баланд бино — Rise Tower’ни барпо этишга киришмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу архитектура мўъжизаси 2000 метр баландликка эга бўлади. Бу ҳозирда рекордчи бўлган Дубайдаги Бурж Халифа (828 метр) минорасидан деярли икки баравар баландроқ дегани.
Гигант иншоот 678 қаватдан иборат бўлиб, унда ҳашаматли меҳмонхоналар, юқори даражадаги ресторанлар, панорамали кузатув майдончалари ҳамда замонавий бизнес марказлар жойлаштирилади.
Time Out Dubai нашрининг ёзишича, Rise Tower лойиҳаси Саудия Арабистони ҳукуматининг Vision 2030 стратегиясининг муҳим қисмидир. Бу дастур қироллик иқтисодиётини нефтга боғлиқликдан чиқариш, туризм, соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган.
Шунингдек, бу шаҳарсозлик режаси нафақат Ар-Риёд шимолида жойлашадиган 2 километрлик осмонўпар минорани, балки Жидда шаҳрида қурилиши режалаштирилган 1 километрлик яна бир йирик бинони ҳам ўз ичига олади.
Ушбу лойиҳалар орқали Саудия Арабистони урбанистик инқилоб сари дадил қадам ташламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!