12:14 / 24.11.2018
7 122

Мутахассислар Қирғизистондаги сиёсий вазиятга баҳо беришди

Мутахассислар Қирғизистондаги сиёсий вазиятга баҳо беришди
“Независимая газета” журналисти Виктория Панфилова “Қирғизистонда барқарорлик яна таҳдид остида” номли мақоласида бир қанча мутахассислар билан Қирғизистонда амалдаги ва собиқ президент ўртасида юзага келган сиёсий вазиятнинг мамлакат тақдирига таъсирини таҳлил қилган. Turon24 мақолани таржима қилди.

Президент Жээнбеков сиёсатчиларни эҳтимолий ғаламисликдан огоҳлантирди.

Президент Сооронбай Жээнбеков мамлакатдаги ва эркинликдаги собиқ вазирлар ва парламент спикерлари билан “Қирғизистонни қандай тартибга келтириш” мавзусидаги ёпиқ учрашув ўтказди.

2007 ва 2010 йилларда икки маротаба бош вазир лавозимини эгаллаган Алмазбек Атамбаев учрашувга таклиф қилинмаган. “Апрель” телеканалида қилган чиқишида у ҳозирги давлат раҳбарларини танқид қилган ва катта сиёсатга қайтишини билдирган.

Жээнбеков собиқ бош вазирлар ва спикерларни ўз тажрибаларидан келиб чиқиб мавжуд хатоларни айтишга ва кўрсатишга чақирган. Учрашувда 9 нафар собиқ вазир ва 13 нафар собиқ спикер қатнашган.

Собиқ бош вазир Сапар Исоқов (2017) ва собиқ спикер Омурбек Текебаев (2005-2006) қамоқда сақланмоқда. Жээнбеков келажакда мамлакатга ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан бўладиган таҳдидларга юзланади. “Элитаси мамлакат ривожланиши бўйича якдил бўлган давлат муваффақиятларга эришган. Ҳозир Қирғизистонда ижтимоий-сиёсий кучлар иштирокида ечилиши лозим бўлган жуда кўп муаммолар мавжуд. Ишонаманки, сизлар мамлакатни бирлаштирувчи куч бўласизлар”, – деди у мамлакат собиқ етакчилари олдида.

Қирғизистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, Сиёсат ва тараққиёт бўйича халқаро агентлик президенти Алибек Жекшенқулов бу тўсатдан уюштирилган учрашув эмас, балки президентнинг жамоатчилик билан ишлашидаги тизимли ёндашув эканлигини айтди.

“Президент олдинроқ журналистлар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, оқсоқоллар билан учрашди. Мана, энди собиқ бош вазирлар ва спикерларни йиғди. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувда иқтисодиёт, ички ва ташқи сиёсат муаммолари кўриб чиқилган. Жээнбеков уларни конструктив ҳамкорликка чақирди. Давлат раҳбарида мавжуд иқтисодий ва сиёсий муаммоларнинг барчасини ҳал этишга истак бор. Бироқ маълум чекловлар бунга йўл қўймайди. Конституцияга кўра, у ўтмишдаги президентлар каби кенг ҳуқуқларга эга эмас. Бироқ у ҳукуматга ёрдам беришга тайёр”, – деди Алибек Жекшунқулов. Мутахассиснинг айтишича, “Жээнбеков ўз ваколатлари доирасида ҳеч қандай хатога йўл қўйгани йўқ”. У жорий йилнинг учинчи кварталида ялпи ички маҳсулотда катта бўлмаган ўсиш кузатилганини таъкидлади.

Қирғизистон президенти барча собиқ амалдорлар мастлаҳатлашуви учун йиққан учрашувнинг тантанали қисми мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг луқмалари билан барбод бўлди. Атамбоев ўзининг “Апрель” деб номланган телеканалидаги чиқишида амалдаги президентни танқид қилмай, ўзига нисбатан билдирилаётган айбловлар ва “коррупцияга қарши кураш” билан алоқадор сиёсий вазиятларни тушунтирди.

Сайлов штабининг реал харажатлари ҳақидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангани амалдаги президентга оғриқли бўлди. Харажатлар расмий тарзда эълон қилинганидан 10 маротаба кўпроқ (2,3 млн АҚШ доллари ўрнига 24 млн АҚШ доллари)ни ташкил этади.

“Сооронбой Жээнбеков ва Алмазбек Атамбоев ўртасидаги низонинг сабаблари кўп маротаба тилга олинган. Айнан сайлов йилида 3 фоиз рейтингга эга бўлган Жээнбеков Атамбоев сабабли президент бўлиб сайланди. Улар ўртасида тузилган ва эълон қилинмаган битимга кўра, Атамбоевнинг ўзи ва унга “яқин бўлган доира” дахлсиз қолиши керак. Шунингдек, бир қатор молиявий маблағлар ҳам шулар жумласига киради. Бу қонун нуқтаи назаридан сурбетлик, аммо реал ҳаётда оддий ҳол”, – деди Стратегик баҳолар ва башоратлар маркази бош директори Игорь Панкратенко.

Унинг фикрича, Жээнбеков билан бирга ҳокимиятга келган “янгилар”нинг мансабдан бошлари айланиб қолиши ва ўзларини тута олмагани туфайли шундай муаммо келиб чиқди.

“Ўтмишдаги аламлар ва камситилишлар учун кечаги зўравонлардан қасос олишга киришиб кетилди ва “Атамбоев мероси”ни тақсимлаш бошланди. Ҳозир давлат юқори лавозимларида Атамбоевнинг бирор-бир вориси қолмади. Уларнинг кўпчилиги коррупция билан айбланиб, қамоққа олинган, баъзилари мамлакатни тарк этган. Шундай қилиб, Атамбоевнинг Социал-демократик партияси парчаланишга юз тутди: партия аъзоларининг бир қисми унга содиқ қолишган бўлса, бошқалари эса лавозим учун амалдаги президентга садоқат билдиришди, – дея таъкидлади мутахассис. – Вазият ёмон. Атамбоевнинг янги президентга гарчи ўзи президент бўлмаса-да, етарлича муаммолар туғдириш учун сиёсий таъсирга эгалигини кўрсатишдан бошқа чораси қолмади. Амалдаги командада ҳам норозилар топилади. Келишувга амал қилиш керак. Атамбоев мамлакатни тарк этмоқчи эмас ва амалдаги ҳокимият эгаларининг фаолиятини ҳам мунтазам кузатиб бориш нияти йўқ”.

Ўз навбатида, Сооронбай Жээнбеков ҳозирча Атамбоевнинг танқидларига жавоб беришга шошилмаяпти. Аликбек Жекшенқулов вазиятни қуйидагича шарҳлайди: “Жимгина берилган интервью ортида айёрлик яширин. Атамбоев элитани бир-бирига гижгижламоқда, аҳолини ҳокимиятга қарши қўймоқда, шимол ва жануб ўртасида тарқоқликни келтириб чиқармоқда. У жамиятни барбод қилувчи вирусни тарқатмоқда. Ҳокимият қаттиққўллик билан бўлса-да, барқарорликни, ижтимоий-сиёсий вазиятни сақлаш учун самарали чораларни кўриши керак. Депутатлар собиқ президентни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жараёнини бошлаб юборди. Бироқ бу ярим йўлда тўхтаб қолди. Жараённи охирига етказиш учун депутатлар сиёсий ирода кўрсатиши керак”.
Виктория Панфилова

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мутахассислар Қирғизистондаги сиёсий вазиятга баҳо беришди