date

Афғонистонда аёлларга зўравонлик кескин ошгани маълум қилинди

Афғонистонда аёлларга зўравонлик кескин ошгани маълум қилинди

Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик сўнгги икки йилда 40 фоизга ошгани БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNAMA) ҳисоботида қайд этилди. Маълумотларга кўра, мамлакатдаги 14,2 миллион аёл — деярли барчаси — гуманитар ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож ҳолатда.

UNAMA ҳисоботида таъкидланишича, афғон аёллари ҳуқуқларининг поймол қилиниши уларни кундалик, жисмоний, психологик ва иқтисодий хавфларга дучор этмоқда.

UNAMA раҳбарияти вакили Жоржетте Гагноннинг таъкидлашича:

“Афғон аёллари учун зўравонлик — фақат кўринадиган ҳолат эмас, балки уларнинг овозини ўчириш ва имкониятларини чеклашдир”.

БМТ халқаро ҳамжамиятни афғон аёллари билан бирдамликни кучайтиришга ва моддий ёрдамни оширишга чақирди.

Маълумот ўрнида, “Толибон” 2021 йилда ҳокимиятга келганидан буён аёллар ва қизларга нисбатан ўнлаб чекловлар жорий этган. Афғонистон ҳозирда қизлар олтинчи синфдан кейин таълим ололмайдиган ягона давлат бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда аёлларга зўравонлик кескин ошгани маълум қилинди