date

"Қасос ва қонун" юлдузи: Болливуд афсонаси 89 ёшида оламдан ўтди!

"Қасос ва қонун" юлдузи: Болливуд афсонаси 89 ёшида оламдан ўтди!

Ҳиндистон киносининг буюк актёри Дҳармендра (тўлиқ номи - Дҳармендра Кевал Кришан Деол) 89 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда "Hindustan Times" нашри хабар тарқатди. Сўнгги маълумотларга кўра, актёр икки ҳафта аввал соғлиғи ёмонлашгани сабабли Мумбайдаги клиникага ётқизилган бўлиб, "Variety" газетаси унинг нафас олишда қийинчиликларга дуч келганини ёзди.

Даврнинг якуни

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди актёрнинг оиласига самимий таъзия изҳор этди. "Дҳармендра Жи ўлими ҳинд киносида бутун бошли даврнинг якунини англатади. У машҳур шахс, ҳар бир ролига жозиба ва чуқурлик олиб кирган ажойиб ижрочи эди," деб ёзди Моди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Дҳармендра ижодий йўлини 1960-йилларда бошлаган ва 250 дан зиёд кино асарларида рол ижро этган. Ўзбекистонлик мухлисларга унинг "Зита ва Гита", "Қасос ва қонун", "Севимли Ража" каби машҳур филмлари яхши таниш. 1980-йилларда у "Vijayta Films" продюсерлик компаниясига ҳам тамал тошини қўйган. Актёрлик ва продюсерликдан ташқари, Дҳармендра сиёсат билан ҳам шуғулланиб, 2004 йилдан 2009 йилгача Ҳиндистон парламенти қуйи палатасининг депутати сифатида фаолият юритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » "Қасос ва қонун" юлдузи: Болливуд афсонаси 89 ёшида оламдан ўтди!