
"NASA"нинг огоҳлантиришича, гравитация таъсирида муз бўлакларидан ташкил топган ҳалқалар сайёрага тортилиши сабаб кескин камайиб бормоқда.
"Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Сатурн ҳалқасидан тушаётган ёмғир ярим соат ичида олимпик сув ҳавзасини тўлдириши мумкин эди”, дейди тадқиқот муаллифларидан бири Жеймс О'Донохью. Унинг айтишича, бу фактнинг ўзи 300 млн йилдан сўнг бутун ҳалқа тизими йўқолиб кетишидан далолат беради. Аммо “Кассини” аппаратидан олинган, сайёра экваторига тушаётган материаллар миқдори ҳақидаги маълумотларга кўра, ҳалқа 100 млн йилга етмай йўқ бўлиб кетади.
Олимлар Сатурн ҳалқасининг келиб чиқиши ва унинг ёшини аниқлашга анчадан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Тахминларга кўра, улар сайёра билан биргаликда пайдо бўлган, бошқа тахминда эса кейинчалик пайдо бўлган дейилади. Тадқиқотлар натижасининг кўрсатишича, ҳалқалар ёши 100 млн йилдан кўп эмас. Бу ҳолда улар сайёра орбитасида кичик музли сунъий йўлдошларнинг тўқнашуви натижасида шаклланган бўлиши мумкин, деб хабар берди Турон24 АА. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар