100 марта ўтириб-туриш жазоси билан 12 ёшли ўқувчи вафот этди

1 дақиқа ўқиш7.9K
100 марта ўтириб-туриш жазоси билан 12 ёшли ўқувчи вафот этди

Ҳиндистонда ўқитувчи тайинлаган оғир жазо 12 ёшли қизча ҳаётига нуқта қўйди. NDTVнинг ёзишича, Кажал Гонд исмли ўқувчи мактабга 10 дақиқа кеч келгани учун 100 марта ўтириб-туриш машқини бажаришга мажбурланган. Жазодан кейин бели қаттиқ оғриққа тушиб, аҳволи кун давомида янада оғирлашган.

Қиз аввал Налласопарадаги шифохонага ётқизилган, кейин эса ҳолати ёмонлашгани учун Мумбайдаги касалхонага кўчирилган. Аммо шифокорлар ҳаракатларига қарамай, у даволаниш вақтида вафот этган.

Кажалнинг ота-онаси бу фожиани айнан ўқитувчи берган жазо келтириб чиқарганини айтишган. Уларга кўра, қиз 100 марта чўккалаб туриш машқини бажараётганда мактаб сумкасини елкасидан туширмаган ва бу оғриқни янада кучайтирган.

ОАВ маълумотларида ўлимнинг аниқ сабаби ҳали эълон қилинмаган. Қиз қандай ташхис билан шифохонага ётқизилгани, қанча вақт даволангани ёки аввалдан қандайдир тиббий муаммоси бўлган-бўлмагани ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?