date

Қозоғистонда икки ўқувчига тулкилар ҳамла қилди

Қозоғистонда икки ўқувчига тулкилар ҳамла қилди

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида ёввойи табиат билан боғлиқ ҳайратланарли ва бир оз хавотирли воқеа юз берди. Қишлоқ мактабининг икки ўқувчисига тулкилар томонидан ҳужум қилингани ҳақида “Nur.kz” тарқатган маълумотлар жамоатчилик эътиборини ўзига тортди.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси берган изоҳларга кўра, 21 ноябрь куни икки қатор мактаб ўқувчисига номаълум ҳайвон ҳужум қилган. Болалар ота-оналари ҳамроҳлигида шошилинч тарзда Бейнеу марказий туман шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўлимига йўлланади. Кейинчалик аниқланишича, ҳужумга сабаб бўлган жонзот — корсак тулкиси бўлган.

Травматологларнинг дастлабки хулосаларига кўра, 2011 йилда дунёга келган боланинг ўнг оёқ болдир қисмида, 2018 йилда туғилган боланинг эса чап оёғида тирналиш ва тишлаш излари кузатилган. Шу заҳотиёқ иккала болага ҳам жарроҳлик йўли билан тегишли тиббий кўмак берилди, зарур профилактик эмлашлар ўтказилди. Айни дамда уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда ва амбулатор кузатув остида сақланмоқда.

Эколог Одилбек Қўзибақовнинг таъкидлашича, ёввойи ҳайвонлар қутуриш каби хавфли хасталикларни ташувчиси бўлиши мумкин. Шу боис, бундай жонзотларга яқинлашиш, улар билан мулоқотга киришиш жуда хатарли ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, агар кимдир тасодифан ёввойи ҳайвон билан тўқнаш келса, дарҳол тегишли идораларга хабар бериши, ҳайвон тишлаган ҳолларда эса дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилиши лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда икки ўқувчига тулкилар ҳамла қилди