15:56 / 13.10.2019
2 978

Жанубий Корея қандай юксалди?

Жанубий Корея қандай юксалди?
Жанубий Корея фойдаланадиган барча техника воситаларини ўзида ишлаб чиқарилади, десак муболаға бўлмайди. Корейс халқи ҳам айнан ўз мамлакатидаги фирмаларнинг маҳсулотларини харид қилишади. Шу сабабли Корея ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилар қаторида туради.

Жанубий Корея ҳукумати илмий ишлар учун иқтисослашган Тадук шаҳрини қурди. У шаҳарда 34 та ўқув даргоҳи бор бўлиб, уларнинг баъзилари ҳукуматга қарашли, баъзилари хусусий ширкатларга тегишли.

Корея ҳукумати кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратади, ихтисослашган коллежлар бор. Коллеж ўқувчиларини олий ўқув юртларига тайёрлайдиган марказлар ҳам мавжуд.

1971-1982 йилларда малакали инженерлар етишиб чиқиши уч баробарга ортди. 1983 йилда очилган технология мактаби битирувчиларига олий ўқув юртларига кириши учун турли имтиёзлар берилади. 1991-2002 йилларда касб-ҳунар коллежларида 535.363 нафар талаба таҳсил олган (Муҳаммад Салим “Намузажул курий литтанмия”).

Жанубий Кореяда бошланғич таълим мажбурий бўлиб, 2002 йилдан бошлаб ўрта таълим ҳам шу йўлга ўтказилди. Мактаб дарсликлари орқали ватанпарварлик, нафсни жиловлаш, йиқилганга суянчиқ бўлиш, бойликка муккасидан кетмаслик каби олийжаноб сифатларни сингдирилади.

Таълим тизимида ўқитувчиларга катта эътибор қаратилади. Педагогика факультетига ҳужжат топширган талабалар билан алоҳида суҳбат ўтказилади. Шу йўл билан талабалар ўқитувчи бўлмасданоқ назорат қилинади. Ўқитувчилар малакасини янада ошириш учун хорижга юборилади (Муҳаммад Салим “Аннамузажул курий литтанмия”).

Жанубий Корея халқининг илмий савиясини ошириш учун изчил ҳаракат қилиб турли кутубхоналар ташкил қилинган. 90-йилларда 24 миллиондан ортиқ китобхонлар 68 миллиондан зиёд китоб ўқишган. 1991 йилда саводсизлик 1 фоизга ҳам етмаган (“Тақрирут танмия албашария” 2006 hdr.undp.org\hdr2006\statistics).

2003 йил ҳисоб-китобига кўра ҳар минг Кореяликдан 657 нафари интернет тармоғидан фойдаланади. 2004 йил ҳисобига кўра, ҳар миллион Жанубий Кореяликдан 738 нафари илмий ихтиро эгаси бўлган. 2003 йилда корейс ҳукумати ЯИМининг 2,6 фоизини илмий изланишларга сарфлаган.
«Ислом ва олам» китобидан

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея қандай юксалди?