20:53 / 22.10.2019
5 737

Горбачёв совуқ урушда ким ғолиб бўлганини айтди

Горбачёв совуқ урушда ким ғолиб бўлганини айтди
Совет Иттифоқи ва Ғарб давлатлари ўртасидаги совуқ урушнинг тугаши умумий ғалаба эди. Бу ҳақда СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв Германиянинг “Welt am Sonntag” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Лекин Ғарб сиёсатчилари, биринчи навбатда АҚШ, ўзларини ғолиб деб эълон қилди. Бу ҳақда ҳамма жойда жар солишди. Айтганча, оммавий ахборот воситалари ҳам уларнинг ноғорасида ўйнади”, - дея Горбачёв.

Сиёсатчининг сўзларига қараганда, Ғарб давлатлари етакчилари уруш якунланганини бундай талқин қилиниши Россияда қандай қабул қилиниши ва келгуси муносабатларга қандай таъсир кўрсатишини ҳисобга олишмаган.

Горбачёвнинг таъкидлашича, Россия ҳамкорлари “янги давр синовларига дош беролмаган” ва бу улар ва Москва ўртасидаги ҳозирги келишмовчиликларнинг асосий сабабидир.

“Сўнгги пайтларда Европада баъзи сиёсатчилар Россия изоляциясига уринишлар барча учун зарарли экани ва биргаликда барча томонларга мос келадиган ечимни излаш зарурлиги ҳақида чуқурроқ ўйлай бошладилар. Мен биламан, Россияда ҳам шу ҳақда ўйлашмоқда”, - дея хотима қилган у.

1946 йилдан 1980 йил охирига қадар бўлган даврда СССР ва АҚШ раҳбарлик қилган икки давлат блокининг ҳарбий, иқтисодий ва мафкуравий қарама-қаршилигига совуқ уруш деб аталади. 1989 йил декабрь ойида Горбачёв ва Америка президенти катта Жорж Буш совуқ урушнинг якунланганини расман эълон қилишди. Қарама-қаршиликнинг якунлангани 1990 йилда қабул қилинган “Янги Европа учун Париж хартияси” ҳужжати билан тасдиқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Горбачёв совуқ урушда ким ғолиб бўлганини айтди