Франция чет элликлар учун ўқиш нархини оширади

Франция чет элликлар учун ўқиш нархини оширади
Қисқача

Франция ҳукумати Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлардан келувчи талабалар учун олий таълим тўловларини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Янги стратегияга кўра, бакалавриат учун тўлов йилига тахминан 2 895 евро, магистратура учун эса 3 941 евро бўлади. Бу ўзгаришлар чет эллик талабаларнинг тўлиқ тўлов тизимига ўтказилишини таъминлашга қаратилган. Ҳукумат таълимда "қоида – тўлиқ тўлов, имтиёз – истисно" тамойилига қайтишни мақсад қилмоқда.

Франция ҳукумати Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлардан келувчи талабалар учун олий таълим тўловларини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Франция Олий таълим вазирлиги томонидан “Олий таълим учун Францияни танланг” номли янги стратегия тақдимоти чоғида маълум қилинди.

Режага кўра, Европа Иттифоқидан ташқари давлатлар фуқаролари учун таълим харажатлари анча юқори бўлади. Вазиятга кўра, чет эллик талабаларнинг аксарияти тўлиқ тўлов тизимига ўтказилиши таъкидланмоқда.

Филипп Батистнинг сўзларига кўра, ҳозирда хорижлик талабаларнинг тахминан 90 фоизи барча харажатларни тўлиқ тўлайди. Янги тизим эса бу амалиётни янада қатъийлаштиради.

Янги таклифга мувофиқ, Европа Иттифоқидан ташқари мамлакатлар учун тўловлар қуйидагича белгиланиши мумкин:

- бакалавриат: йилига тахминан 2 895 евро (олдинги 178 евро ўрнига);

- магистратура: йилига тахминан 3 941 евро (олдинги 254 евро ўрнига).

Вазирлик таъкидлашича, бундай ёндашув “табақалаштирилган тўлов тизими”ни тўлиқ жорий этишга қаратилган. У 2019 йилда қабул қилинган бўлса-да, ҳозиргача кутилган самарани бермаган.

Расмийларга кўра, университетлар энди кенг кўламли имтиёзлар бермайди, улар фақат алоҳида ҳолатларда қўлланилади. Ҳукумат эса таълим соҳасида “қоида – тўлиқ тўлов, имтиёз – истисно” тамойилига қайтишни мақсад қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар