date

Қозоғистондаги ўрмонда ёнғин чиқди

Қозоғистондаги ўрмонда ёнғин чиқди

Қозоғистоннинг шарқий ҳудудида йирик ўрмон ёнғини содир бўлиб, қутқарув хизматлари зудлик билан ҳаракатга келди. Ҳодиса 3 май куни Шарқий Қозоғистон вилоятининг Улан туманида қайд этилган.

Маълум қилинишича, ёнғин Примор ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда, Бухтарма сув омбори яқинидаги Аюда дараси атрофида келиб чиққан. Табиий офатни бартараф этиш ишларига мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куч ва воситалари, жумладан, авиация ҳам жалб қилинган.

Мутахассислар таъкидлашича, ёнғинни ўчириш жараёни тоғли рельеф ва кучли шамол сабаб анча қийин кечган. Шунга қарамасдан, қутқарув вертолёти ёрдамида 7 марта ҳаводан сув ташланиб, жами 21 тонна сув сепилган.

Ҳозирги вақтда очиқ аланга манбалари кузатилмаяпти. Ҳудудда ўрмон хўжалиги ходимлари ва фавқулодда вазиятлар хизмати мутахассислари томонидан назорат ишлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистондаги ўрмонда ёнғин чиқди