date

Амстердамда гўшт ва ёқилғи рекламаси бутунлай тақиқланди

Амстердамда гўшт ва ёқилғи рекламаси бутунлай тақиқланди

Нидерландия пойтахти Амстердам яна бир илк қадам билан дунё эътиборини ўзига қаратди. Энди бу шаҳарда гўшт маҳсулотлари ва ёқилғи билан боғлиқ ташқи рекламалар тўлиқ тақиқланди.

1 майдан бошлаб шаҳар кўчаларидаги биллбордлар, трамвай ва метро бекатларида бургерлар, бензинли автомобиллар ҳамда авиапарвозлар рекламалари олиб ташланди. Илгари гавжум жойларда товуқ маҳсулотлари, йўлтанламас машиналар ва арзон саёҳатлар тарғиб қилинган бўлса, эндиликда улар ўрнини маданий тадбирлар ва музейлар реклама қилиши кутилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, мазкур қарор шаҳарни экологик мақсадларга яқинлаштиришга хизмат қилади. Хусусан, Амстердам 2050 йилга қадар углерод чиқиндиларини нол даражага тушириш ва гўшт истеъмолини сезиларли камайтиришни режалаштирган.

Мутахассислар фикрича, ушбу тақиқ нафақат реклама соҳасига, балки аҳолининг кундалик танловларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шу орқали гўшт истеъмоли ва атроф-муҳитга зарар етказувчи маҳсулотларга бўлган талабни қисқартириш кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, илгари гўшт рекламаси умумий бозорнинг жуда кичик қисмини ташкил этган бўлса-да, ёқилғи ва транспортга оид рекламалар салмоқли улушга эга бўлган. Энди эса бу йўналишлар ҳам экологик сиёсат доирасида чекланмоқда.

Қайд этиш жоиз, Европа давлатларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида шунга ўхшаш чекловлар тобора кенгайиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Амстердамда гўшт ва ёқилғи рекламаси бутунлай тақиқланди