Кремлда Путинга қарши фитна хавфи кучайгани айтилмоқда

Ғарб разведкаси маълумотларига кўра, Кремлда Владимир Путинга қарши фитна эҳтимоли бўйича хавотирлар кучаймоқда.
CNN, Financial Times ва “Важные истории” нашрлари келтирган маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи давлатларидан бирининг ҳисоботида ҳатто дронлар орқали суиқасд эҳтимоли ҳам қайд этилган.
Мазкур вазиятга жавобан Россия президенти хавфсизлиги сезиларли даражада кучайтирилган.
Федерал қўриқлаш хизмати текширувларни қатъийлаштириб, Путиннинг ҳаракатланишини чеклагани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, у ҳозирда асосан ҳимояланган биноларда фаолият юритмоқда ва айрим қароргоҳларга ташрифларни қисқартирган.
Шунингдек, президент билан яқин алоқада бўлган ходимлар устидан назорат ҳам кучайтирилган.
Уларга телефонлардан фойдаланиш ва жамоат транспортида ҳаракатланиш чеклангани қайд этилган.
Ҳисоботда айрим юқори лавозимли шахслар эҳтимолий хавф манбаи сифатида тилга олинган.
Мутахассислар фикрича, куч тузилмалари ўртасидаги зиддиятлар ҳам вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!