date

Бангладешда ота фарзанди учун ўзини поезд остига отди

Бангладешда ота фарзанди учун ўзини поезд остига отди

Бангладешда фавқулодда ва юракни ларзага солган воқеа содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ота ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, темир йўлга тушиб кетган фарзандини қутқаргани акс этган.

Маълумотларга кўра, бола ҳаракатланиб келаётган поезд рельсига тушиб кетган. Шу пайт ота зумда ҳаракат қилиб, уни бағрига босган ҳолда ерга ётиб олган. Воқеа жуда қисқа фурсат ичида рўй берган.

Шу ҳолатда уларнинг устидан бир неча вагондан иборат поезд ўтиб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, бу дақиқалар қўрқинчли ва юракни музлатувчи вазият бўлган.

Энг ҳайратланарлиси, ота ва бола мўъжизавий тарзда жиддий жароҳат олмасдан омон қолган. Ҳодиса атрофдагиларда катта шок ва ҳайрат уйғотган.

Ушбу воқеа интернет фойдаланувчилари орасида кенг муҳокама қилинмоқда ва ота-она меҳрининг чексизлигини яна бир бор намоён этгани таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бангладешда ота фарзанди учун ўзини поезд остига отди