15:13 / 07.02.2020
3 790

Эпидемия ичидаги ҳаёт: Хитойда тўйлар бекор қилинди, тиш тозалашнинг янги усули топилди

Эпидемия ичидаги ҳаёт: Хитойда тўйлар бекор қилинди, тиш тозалашнинг янги усули топилди
Қўлбола ниқобларнинг барчаси ҳам самарали ва хавфсиз эмас / GETTY IMAGES
2003 йилдаги атипик пневмония (SARS) пайтида Хитой ҳукумати жамоат транспортини дезинфекциялашга қарор қилганди. Автобус ва поездларда хлор қуйилганди - вирусга қарши курашиш ва хўжакўрсинга - сирли янги касалликка қарши фаол чораларни аҳолига намойиш қилиш учун.

Ҳеч нарсадан шубҳаланмаган йўловчилар сотиб олинган чипталарга кўра жойларни эгаллашади, лекин ташқарига чиқишганида шимлар ва юбкаларнинг ўриндиққа теккан қисми оқариб кетганини кўриб ҳайрон қолишади.

Бу сафар ҳаммаси бошқача. 11 миллион кишилик Ухан шаҳрида карантин эълон қилинган, аҳолига жамоат транспортидан фойдаланмаслик ва умуман кўчага чиқмаслик тавсия этилади.
Шаҳарда қолиб кетган ҳар бир меҳмон эпидемия марказида ҳаётга мослашишга ҳаракат қилмоқда.

Ўз-ўзини ҳимоя қилиш

Тиббий ниқоблар танқислиги уй жониворларига таъсир қилган / GETTY IMAGES
Хитойда ниқоблар ҳар доим машҳур бўлиб келган, чунки улар ифлосланган ҳавони фильтрлайди, микроб ва вируслардан ҳимоя қилади ва бундан ташқари макияжни асл ҳолатида сақлайди.

Янги вирус тарқалиши эълон қилинганидан бир неча кун ўтгач Хитой ва унга қўшни мамлакатларда тиббий ниқоблар сотиб тугатилиши ажабланарли ҳолат эмас.
Ухандан минг километр жанубда жойлашган Сямин шаҳридаги маъмурлар интернетда лотерея уюштиришди. Соврин - ниқоблар захираси. Бу иш одамлар узундан-узоқ навбатлар ташкил қилмаслиги учун ўйлаб топилган.

«Менинг биринчи лотереям ютуққа ниқоб қўйилган бўлади деб ҳеч ўйламаган эдим! Уй ҳам, машина ҳам, стадионга чипталар ҳам эмас, ниқоблар!», - деб ёзади маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Юз ниқоблари пештахталардан зум ўтмай йўқолиб қоляпти, ваҳоланки улар вирус юқишини олдини олиши мутлақо тасдиқланмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ниқобларнинг ўзи етарли эмаслигини, муҳими қўлларни мунтазам ва яхшилаб ювиш кераклигини таъкидламоқда.

Баъзи ҳудудлардаги аҳоли етарли даражадаги тайёргарликсиз блок-постлар қуриб олишмоқда. Улардан бирида сиз театрга хос кўринишдаги болта ва «Бегоналар ўтмайди!» ёзуви билан қуролланган кишини кўришингиз мумкин.

Ҳар бир оилада зарур харидларни амалга ошириш учун фақат битта одамни юбориш имконияти мавжуд. Уларнинг исм ва манзиллари ёзиб олинади.
Курьер хизматлари юзага келган вазиятга тез мослашди ва харидларни мижозлар олиши мумкин бўлган почта бўлимида қолдирмоқда. Шундай йўл орқали, курьер ва харидорлар юзма-юз учрашмайди.

Одамлар қўллари билан тугмаларга тегмасликлари учун кўп қаватли биноларда тиш чўткалари ва қоғоз сочиқлардан фойдаланишмоқда.

Ҳозир Уханда хавфсиз лифт чақиришда тиш тозалагичдан фойдаланишмоқда / TIKTOK
Муаллақ ҳолати
Романтикларга қийин бўлди. 2 февраль якшанбани (02.02.2020) кўплаб хитойликлар никоҳ учун жуда қулай кун деб ҳисоблашган.
Аммо Пекин шаҳри ФҲДЁ идораси одамлар тўпланиши олдини олиш мақсадида пойтахтда никоҳ рўйхатга олинмаслигини эълон қилди.

Пекин ва бошқа кўплаб шаҳарлардаги севишганлар тўй ҳақида фақат орзу қилишлари мумкин / GETTY IMAGES
Шу куни Ухандан минг километр нарида жойлашган Сичуань шаҳрида 5,1 магнитудали зилзила юз берди.
Маҳаллий аҳоли оғир танловга дуч келди: харобалар остида тириклайин кўмилиш хавфига қарамай бино ичида қолиш ёки коронавирус юқиши эҳтимолига қарамай кўчага чиқиш. Яхшиямки, бинолар зарар кўрмади ва ҳеч ким ўлмади.

Энди кўплаб мактабларда дарслар масофадан туриб, интернет орқали олиб борилмоқда. Инглиз тилидаги Хитой давлат газетаси Global Times нашрининг хабар беришича, 1 февраль куни мамлакатдаги 12 миллиондан ортиқ ўқувчи онлайн таҳсил олди.

Янги вирусни тадқиқ қилаётган мутахассисларнинг таъкидлашича, бу инфекциядан ўлиш эҳтимоли SARS вирусидагига қараганда анча паст.
Аммо олимлар янги коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишга уринаётган бир пайтда, аксарият инсонлар юқумли касалликдан ҳимояланишда ўзларининг шахсий усулларини ўйлаб топишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эпидемия ичидаги ҳаёт: Хитойда тўйлар бекор қилинди, тиш тозалашнинг янги усули топилди