
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непал аёллар терма жамоаси билан ўйиннинг асосий вақтида 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳар икки жамоанинг гуруҳда тўплаган очколари ва тўплар нисбатига кўра кўрсаткичлари бир хил бўлгани сабабли пенальтилар серияси орқали гуруҳ ғолиби аниқланди.
Пенальтилар сериясида юртдошларимиз 4:2 ҳисобида рақибидан устун келишиб 9 очко билан гуруҳ ғолиблигини ва 22 йиллик танаффусдан сўнг Осиё Чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.
2026-йилги аёллар Осиё кубоги "F" гуруҳи саралаш учрашуви
"Бунёдкор" стадиони, 20:30
Ўзбекистон — Непал 3:3 (4:2)
Пенальтилар серияси: 4:2
Голлар: Диёрахон Хабибуллаева 2', Людмила Карачик 11', Мафтуна Шойимова(пенальти) 39', Сабитра Бхандари 24', 70', 71'.
Ўзбекистон: 1. Мафтуна Жонимқулова, 7. Нилуфар Қудратова, 9. Феруза Турдибоева, 10. Диёрахон Хабибуллаева, 11.Мафтуна Шойимова, 15. Умида Зоирова, 16. Зарина Маматкаримова, 17. Людмила Карачик, 19. Нозимахон Эргашева, 22. Севинч Кучкарова, 21. Лейла Ораниязова.
Захира: 2. Мадина Ҳикматова, 3. Лайло Тиловова, 4. Шодия Тошева, 5. Руҳшона Ўсарова, 6. Ҳолида Дадабоева, 12. Кумушой Ғуломова, 13. Зарина Саидова, 14. Омина Валиханова, 18. Дилнура Маматқулова, 20. Камила Зарипова, 23. Асалхон Аминжонова. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар