
Янги тадқиқотларга кўра, уй ҳайвони, айниқса ит ёки мушук сақлаш инсон мия фаолиятини узоқроқ сақлашга ёрдам беради. Бу, қариш жараёнидаги ақлий заифлашув (деменция)ни секинлаштириш имконини беради.
Швейцариялик тадқиқотчи Адриана Ростекова 50 ёшдан ошган минглаб одамлар маълумотларини 18 йил давомида таҳлил қилди. Унга кўра, ит боққанлар хотирани яхши сақлаб қолган, мушук эгалари эса сўзлаш қобилиятида узоқ вақт яхшиликни сақлаган.
Бироқ, балиқ ва қушлар каби ҳайвонлар бундай таъсир кўрсатмаган. Олимлар буни улар билан камроқ мулоқот ва ҳиссий боғланиш билан изоҳлашмоқда.
Шунингдек, итлар билан сайр қилиш ва мушуклар билан мулоқот қилиш инсонда ижтимоий алоқаларни кучайтиради, бу эса мияни фаол ушлаб туришга ёрдам беради.
Муттахассислар фикрича, уй ҳайвони нафақат дўст, балки соғлом қариш учун фойдали омил ҳамдир. Агар сизнинг ҳаёт тарзингиз ва шароитингиз уй ҳайвони боқишга имкон берса, бу соғлиғингиз учун ижобий инвестиция бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар