date

Юракда ёғ тўпланса, доимий бош оғриғи бўлиши мумкин

Юракда ёғ тўпланса, доимий бош оғриғи бўлиши мумкин
Юрак саломатлигига бепарволик қимматга тушиши мумкин — мутахассислар юракда ёғ тўпланиши (ёғли миокард) бош оғриғи ва нафас қисилиши каби оғир аломатларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Кардиолог Анастасия Иваницкаянинг сўзларига кўра, юракда ёғ ҳужайраларининг ортиши — миокард тўқималаридаги нормал функцияларни издан чиқарадиган жиддий ҳолатдир. Бу ҳолат аста-секин юрак мушакларида эластикликнинг бузилишига, артериал босимнинг ортиши ва юракнинг ритмидаги бузилишларга олиб келади.

“Бемор дастлаб бош оғриғи, жисмоний фаолликка чидамлиликнинг пасайиши, нафас етишмаслиги, юракда нотинчлик каби аломатларни ҳис қилиши мумкин. Вақт ўтиши билан эса ҳолат оғирлашиб, қўл-оёқларда шиш, қорин бўшлиғига суюқлик йиғилиши (асцит), тахикардия ёки брадикардия ривожланади”, — дейди шифокор.

Миокардда ёғ тўпланиши – бу юрак ҳужайралари (кардиомиёситлар) ичида ёғларнинг нормадан ортиқ йиғилиб қолиши демакдир. Бу ўзгариш нафақат механик фаолиятга, балки электрофизиологик функцияларга ҳам салбий таъсир қилиб, турли хил аритмияларга йўл очади.

Шу боис ёғли миокард дегенерацияси нафақат юрак етилмаслиги, балки бутун организмда газ алмашинувининг бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бу эса умумий ҳолсизлик, тез чарчаш ва нафас етишмаслигини янада кучайтиради.

Юракда ёғ тўпланишининг олдини олиш мумкин. Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш зарур:
  • Доимий жисмоний фаоллик (кунлик юриш, югуриш ёки енгил машқлар);
  • Баланслашган ва тўғри овқатланиш (ёғли, тез тайёрланадиган таомлардан воз кечиш);
  • Стрессдан ҳимояланиш ва етарли ухлаш;
  • Мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиш.

Мутаҳассислар юрак фаолиятини назорат қилиш, ҳатто енгил аломатлар сезилганда ҳам шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилишмоқда. Чунки вақтда қўйилган ташхис ҳаётни сақлаб қолиши мумкин
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юракда ёғ тўпланса, доимий бош оғриғи бўлиши мумкин