
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Парижнинг “ПСЖ” клуби ўз мухлисларини қувонтирди — Луис Энрике шогирдлари жаҳон грандларидан бири “Бавария” устидан 2:0 ҳисобида муҳим ғалаба қозонди. Мазкур беллашувда ҳар икки жамоа ўз салоҳиятини намоён этди, аммо парижликлар муваффақиятга эришди.
Биринчиси бўлимда баварияликлар тўп киритганди, аммо гол офсайд сабаб бекор қилинди. Бу вақтда “ПСЖ” дарвозабони Доннарумма Мусиалага нисбатан жуда қўполлик қилди ва германиялик футболчи жиддий жароҳат туфайли ўйинни эрта тарк этди. Иккинчи бўлим бошиданоқ “Бавария” фаол ҳужумга ўтди, бир неча бор голга яқинлашди, аммо барибир ҳисобни оча олмади.
78-дақиқада Дизайр Дуэнинг голи парижликларга устунлик берди. Орадан кўп ўтмай “ПСЖ” ҳимоячиси Пачо қўпол ҳаракат сабаб қизил карточка олди ва жамоа майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Ўйиннинг охирги дақиқалари яна драматик воқеаларга бой бўлди — Харри Кейннинг тўпи яна офсайд сабаб бекор қилинди, қўшиб берилган дақиқаларда эса Энтони Тейлар Лука Эрнандесга ҳам қизил карточка кўрсатди. Аммо парижликлар ҳатто 9 киши бўлиб ҳам қарши ҳужумни муваффақиятли якунлаб, Усмон Дембеле орқали иккинчи голни уриб, ўйинга нуқта қўйишди.
ПСЖ — "Бавария" 2:0
Голлар: Дезире Дуэ (78), Усмон Дембеле (90+6)
ПСЖ: Доннарумма, Мендеш, Пачо, Маркиньос, Хакими, Руис, Витинья, Невеш, Кварацхелия, Дуэ, Барколя.
Захира: Сафонов, Тенас, Эрнандес, Камара, Бералдо, Ли Кан Ин, Маюлу, Заир-Эмери, Дембеле, Рамуш, Мбайе.
Бавария: Нойер, Станишич, Та, Упамекано, Лаймер, Павлович, Киммих, Мусиала, Олисе, Коман, Кейн.
Захира: Перец, Урбиг, Азну, Боэ, Геррейру, Ким Мин Чжэ, Киала, Бишоф, Горетцка, Карл, Пальинья, Дайбер, Гнабри, Куси-Асаре, Мюллер.
Четлатишлар: Виллиан Пачо (82), Люка Эрнандес (90+2)
Эндиликда ПСЖ ярим финалда “Реал Мадрид” ва “Боруссия Дортмунд” ўртасидаги жуфтлик ғолиби билан тўқнаш келади. Бу ғалаба Париж клубининг Европадаги нуфузини янада ошириш билан бирга, жамоага финалга чиқиш учун катта ишонч берди.
Zamin.uz ушбу ва бошқа муҳим спорт янгиликларини тез ва холис ёритишда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар