22:54 / 10.02.2020
3 058

Алишер Усмонов 8,8 млн долларлик Олимпия манифести қўлёзмасининг «сирли» харидори бўлиб чиқди

Алишер Усмонов 8,8 млн долларлик Олимпия манифести қўлёзмасининг «сирли» харидори бўлиб чиқди
Фото: Михаил Климентьев/ТАСС
Замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси Пьер де Кубертеннинг Олимпия манифести қўлёзмаси 2019 йил 18 декабрда Sotheby's аукцион уйидаги савдолар вақтида 8,8 млн долларга сотилганди. Бироқ уни айнан ким сотиб олгани ўшанда ошкор қилинмаганди.

Эндиликда маълум бўлишича, қўлёзманинг «сирли» харидори россиялик миллиардер Алишер Усмонов бўлиб чиқди. Айнан у қўлёзмани Лозаннадаги Олимпия музейига туҳфа қилди.

Бу қўлёзма замонавий Олимпия ўйинларининг манифести ҳисобланади. Пьер де Кубертен ихтилофлар ва урушлар билан парчаланган эмас, спорт беллашувлари билан бирлашган дунёни кўришни истаган. Фикримча, Олимпия музейи бу нодир қўлёзма сақланиши учун энг муносиб жойдир”, деб айтган Усмонов.

Қўлёзмани қабул қилиб олган ХОҚ президенти Томас Бах унинг қайтарилишини тарихий ҳодиса деб атаган. Ноёб қўлёзма кенг жамоатчиликка илк бор тақдим этилади.

Ушбу 14 саҳифалик қўлёзма француз жамоат арбоби, тарихчи ва адиб барон Пьер де Кубертен томонидан 1892 йилда Париждаги Сорбонна университетида Франция енгил атлетика иттифоқи ташкил этилганининг 5 йиллигида сўзлаган нутқи матнининг ягона маълум нусхаси ҳисобланади. Иттифоқнинг бош котиби лавозимини эгаллаган Кубертен ўшанда 29 ёшда бўлган. 1889 йилда ёзилган қўлёзмада Кубертен томонидан киритилган изоҳлар ва устидан ўчирилган иборалар бор.

Манифестда замонавий Олимпия ўйинларининг асослари баён этилган. Кубертен унда “халқлар ўртасидаги кураш фақат спортда бўлиши кераклиги”ни таъкидлаб ўтган.

Лозаннадаги Олимпия музейи 1993 йилда ХОҚнинг 7-президенти Хуан Антонио Самаранч ташаббуси билан ташкил этилган. Музей коллекциясида 10 мингдан кўпроқ экспонат мавжуд бўлиб, у Олимпия ўйинларига бағишланган дунёдаги энг катта музей ҳисобланади. Музейга ҳар йили 250 мингдан кўпроқ киши ташриф буюради.

ХОҚ эса Кубертен ташаббуси билан 1894 йилда ташкил этилган ва унинг биринчи президенти грециялик Деметриус Викелас бўлган. Кубертеннинг ўзи ХОҚга 1896-1916 ва 1919-1925 йилларда раҳбарлик қилган. Биринчи замонавий Олимпия ўйинлари эса 1896 йилда Афинада бўлиб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов 8,8 млн долларлик Олимпия манифести қўлёзмасининг «сирли» харидори бўлиб чиқди