03:25 / 27.04.2020
2 796

Англияда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси шифокорлар учун қўшиқ куйлади ҳамда хит-парадда 1-ўринни эгаллади

Англияда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси шифокорлар учун қўшиқ куйлади ҳамда хит-парадда 1-ўринни эгаллади
Фото: BBC
Буюк Британияда шифокорлар учун пул тўплаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Том Мур қўшиқ куйлаб, хит-парадда биринчи ўринни эгаллади, деб ёзади BBC.

Капитан Мур хонанда Майкл Болл билан биргаликда You never never walk alone қўшиғига ковер куйлади.
Натижада Том Мур тарихда хит-параднинг биринчи ўрнини эгаллаган энг кекса киши бўлди.

«Хит-парадда биринчи ўринни эгаллаганимга невараларим ишонмаяпти», — дейди Мур.

YouTube’га жойлаштирилган видеода Боллом қўшиқни ижро этади, 99 ёшли уруш фахрийси эса унга Zoom орқали жўр бўлади. Видеоконференцияда уларга Мур ёрдам берган шифокорлар ҳам қўшилган.
Том Мур узоқ йиллар мобайнида Британия армиясида Ҳиндистон ва Бирма ҳудудида хизмат қилган, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган.

Мур карантин бошлангунига қадар тос ва сон суяги бўғимларини операция қилдирган. Шифокорлар унга кўпроқ сайр қилишни маслаҳат берган. Британиялик буни фойда келтириш йўли орқали бажаришга қарор қилган.

9 апрель куни у боғи бўйлаб уч километр масофани босиб ўтишга ва бунинг учун одамларни хайрия қилишга чақирувчи челленжни бошлаб берган. Мур йиғилган пулларни COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашувчи ташкилотларга топширишини маълум қилган.

Фахрийнинг сўзларига кўра, у минг фунт стерлинг тўплаш ниятида бўлган. Ушбу маблағ тезда йиғилган, шунда Мур ўз олдига 10 минг фунтлик маррани қўйган. Бироқ бу маблағ ҳам тезда йиғилган. У ҳозирга қадар 30 миллион фунт стерлинг тўплашга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англияда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси шифокорлар учун қўшиқ куйлади ҳамда хит-парадда 1-ўринни эгаллади