date

Башоратли туш эркакка 100 миллион рубл олиб келди

Башоратли туш эркакка 100 миллион рубл олиб келди

Челябинск вилоятида яшовчи завод ишчиси 100 миллион рубл миқдоридаги йирик жекпотни қўлга киритди. Қизиқ томони шундаки, катта ютуқдан бир кун аввал унинг рафиқаси тушида қизил ўргимчакни кўрганини айтган, деб ёзади Peopletalk.

Роман исмли ғолиб одатда бир вақтнинг ўзида 50 та лотерея чиптасини харид қилган. Аммо бу сафар почта бўлимида чипталар фақат 10 тадан сотилган. Почта ходими унга 5 та тўплам олишни тавсия қилган ва Роман рози бўлган.

Чипталарни текшириш вақтида у йирик суммани ютганини билиб қолди. Аёлининг туши рост бўлганига ишонч ҳосил қилиш учун Роман натижани бир неча бор қайта текширган ва қуръа жараёнини телеефирда томоша қилган.

Ҳозирда оила ётоқхонада яшайди, шунинг учун улар ютуқ пулларини янги хонадон харидига йўналтиришни режалаштирмоқда. “Тўққиз йил давомида ҳафтада ҳар куни ишладим. Энди қўшимча ишларни ташлаб, ҳордиқ чиқаришга вақт ажратаман. Аввало, оилам билан Россия бўйлаб саёҳат қиламиз”, — деди Роман.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Башоратли туш эркакка 100 миллион рубл олиб келди