11:53 / 03.05.2020
2 971

Дунё ҳамжамиятини кутиб турган буюк тушкунлик

Дунё ҳамжамиятини кутиб турган буюк тушкунлик
Фото: Google Photos
2007–2009 йиллардаги иқтисодий инқироздан сўнг йўл қўйилган сиёсий хатоликлар шундоқ ҳам жаҳон иқтисодиёти тўла бўлган номутаносибликлар ва хавфларни янада чуқурлаштириб юборди. Ҳукуматлар эса молиявий инқироз сабаб очилиб қолган дарзларни тизимли равишда ҳал қилишга ёндашмади. Вақтида ҳал қилиниши талаб қилинган муаммолар кейинга сурилди.

Бугун яна дунё иқтисодиёти инқирозни бошдан кечирар экан, жаҳон иқтисодиётига хавф туғдираётган таҳдидлар янада кескинлашади ва дунё кейинги ўн йилликда «буюк депрессия»ни бошидан кечиради, деб ёзади нуфузли нашрлардан бири The Project Syndicate нашри. Мақола муаллифи Нуриэл Рубини фикрича кутилаётган депрессиянинг энг мудҳиш ўн белгиси мавжуд.

Биринчи белги ҳукуматларнинг бюджет дефицити муаммоси ва унга йўлдош бўлган қарздорлик ва дефолт муаммоси. COVID-19’га қарши чора сифатида миллий ҳукуматлар бюджет дефицитини юзага келтирадиган қарорлар қабул қилмоқда. Айрим мамлакатларда давлат қарзи ҳажми эса тўлаб бўлмас даражага келиб қолган.

Энг ёмони эса оилалар ва компанияларнинг даромадларидан айрилгани хусусий сектор қарзининг ошишига олиб келади. Натижада, оммавий кузатиладиган дефолт ва банкротлик ҳолатлари содир бўлади. Давлат қарзларининг ўсиши манзарасида бундай вазият иқтисодиётни 10 йил аввалги инқироздан ҳам оғир кечишига ишора.

Иккинчи омил бу ривожланган мамлакатлардаги демографик вазият билан боғлиқ. COVID-19 пандемияси ҳукуматларга соғлиқни сақлаш соҳасига кўпроқ маблағ ажратиш лозимлигини, чунки бу энг зарурий соҳа эканини кўрсатиб қўйди. Аммо ривожланган мамлакатларда аҳолининг аксар қатлами кексайиб бораётган қатлам экани инобатга олинса, бу соҳага келажакда кўпроқ маблағ ажратиш соғлиқни сақлаш ва ижтимоий суғурта соҳасини етарли даражада молияланмаслиги билан боғлиқ махфий қарзларни пайдо қилади.

Учинчи муаммо дефляция хавфининг кўтарилиши билан боғлиқ. Бугунги инқироз нафақат чуқур ресессияни юзага келтирди, шунингдек, бозорларда ортиқча маҳсулотнинг тўпланиб қолишига (машиналар), меҳнат бозоридаги ишсизлик, нефть ва саноат металлари нархларининг кескин тушиб кетишига сабаб бўлди. Бу эса қарздорлик дефляцияни пайдо қилади ва қарзни тўлай олмасликка сабаб бўлади.

Тўртинчи муаммо – валюталар қийматининг қадрсизланиши. Марказий банклар дефляциянинг салбий таъсирини камайтиришга уринадилар ва қарзлар миқдорининг ортиб кетиши билан боғлиқ вазиятда фоиз ставкаларини кескин кўтарилишини олдини олишга ҳаракат қиладилар. Шу сабабдан монетарй сиёсат ноанъанавий тус олади ва ҳавфларга тўла бўлади. Қисқа муддатли истиқболда эса инқироз ва дефляциянинг олдини олиш учун ҳукуматлар бюджет тақчиллигини монетизасия қилишга тўғри келади. Аммо протексионист сиёсатининг қайтадан тикланиши стагфлясияни юзага келтиради.

Фото: Google Photos
Бешинчи муаммо – рақамли иқтисодиётдаги кенг ва кескин ўзгаришлар. Миллионлаб инсонлар ўз ишидан айрилаётган ёки кам ишлаб топаётган бир шароитда XXI аср иқтисодиётида даромадлар ва бойликлар ўртасидаги фарқ жуда катта бўлади. Ишлаб чиқариш занжирлари узилиши оқибатида бизнес заводларини ўзларининг минтақаларига кўчира бошлайди. Бироқ бу ишлаб чиқаришнинг янада автоматлаштирилишига, иш ҳақлари миқдорининг пасайишига олиб келади. Натижада, популистик сиёсат, миллатчилик ва ксенофобия юзага келади.

Деглобализация эса олтинчи муаммодир. Пандемия эса жаҳон иқтисодиётининг бир-биридан узилиш жараёнини тезлаштирди. АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқалар узилиши янада тезлашади. Аксар мамлакатлар бунинг таъсирида ўз иқтисодиётларини протексионизм сиёсати билан ҳимоя қилишга уринади. Пандемиядан сўнг товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи, технологиялар ва ахборот алмашиш борасида сиёсат кескинлашади. Айни пайтда озиқ-овқат, дори-дармон каби маҳсулотларнинг экспорти протексионист сиёсати натижасида анча камайди.

Бу эса ўз навбатида демократиядан норозилик кайфиятини юзага келтиради. Бундай вазиятда эса либерал популистлар яхшигина фойдаланиб қолади. Сабаби улар ишсизлик сонининг ўсиши, заиф иқтисодиёт ва тенгсизликнинг кучайишидан манфаатдор.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги геостратегик қарама-қаршилик – саккизинчи муаммо. Сабаби АҚШ президенти COVID-19 пандемияси учун бор мағзавани Хитойга ағдаришга ҳаракат қилар экан, Хитой томони ҳам АҚШ-Хитой иқтисодиётининг тинч ривожланишига тўсқинлик қилмоқда деган сиёсатни юргизишда фаоллашади. Савдо-сотиқ, технологиялар, сармоялар, ахборот алмашинуви борасида АҚШ ва Хитой муносабатлари узоқлашиш кузатилади.

Энг ёмони эса АҚШ бир тарафда, Хитой, Россия, Эрон ва Шимолий Корея иккинчи томонда, янги совуқ урушнинг бошланишидир. АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари бошланиш арафасида экан, янги кибер ҳужумлар турли хил низо ва истилофларни юзага чиқаради.

Ўнинчи муаммо эса экологик ўзгаришлар. COVID-19 шароитида юзага келган иқтисодий тартибсизлик молиявий инқироздан ҳам оғирроқ инқирозларга олиб келади. 1980 йилларда авж олган VICH, 2003 йилдаги SARS, 2009 йилдаги H1N1, 2011 йилдаги MERS ва 2014–2016 йиллардаги эбола каби эпидемияларнинг мунтазам равишда такрорланиши иқлим ўзгариши каби фалокатларга олиб келади. Бу энг аввало тиббий санитария стандартларининг сифатсизлиги, табиий бойликларни суиистеъмол қилиш ва глобаллашган дунёда муносабатларнинг чамбарчас боғлиқлиги билан ҳам изоҳланади. Келгусида иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар ҳукуматлар учун оғриқли, қимматга тушадиган жараёнга айланади.

Бундай таҳдидларни COVID-19 пандемиясидан олдин ҳам кузатиш мумкин эди. COVID-19 эса бу муаммолар дунё ҳамжамиятини оғир кечадиган ўн йилликка маҳкум эканини янада тезлаштириб юборди. 2030 йилларга бориб тараққий этган технологиялар ва оқилона сиёсий раҳбарлик бу муаммоларнинг салбий таъсирларини йўққа чиқариши ёки камайтириши мумкин. Бахтли якун эса халқаро ҳамжамиятнинг қанчалик бир-бири билан ҳамкорлик қилишига боғлиқ бўлиб қолади.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё ҳамжамиятини кутиб турган буюк тушкунлик