date

Ноқонуний пойдеворлар буздирилди

Ноқонуний пойдеворлар буздирилди

Ҳар қандай бино ва майдонларга иморат қуриш ҳамда ундан фойдаланиш учун махсус ташкилотлар рухсатини олиш зарур. Ўзбошимчалик билан барпо этилган бино эса кун келиб суд томонидан ноқонуний деб топилиши ва буздирилиши мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг ижро ҳужжатига биноан Пахтаобод тумани, Шомат маҳалласидаги уй-жойнинг йўлак қисмида қурилган 24.48 кв.метр пойдевор ҳамда 40Х40 ўлчамдаги 3 та устун жавобгар ҳисобидан буздирилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлими мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш, ноқонуний эгалланган ер майдонини ўз эгасига қайтариш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ноқонуний равишда қурилиши бошланган пойдевор буздирилиб, ер майдони қонуний эгаси ихтиёрига қайтарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний пойдеворлар буздирилди