08:00 / 04.06.2020
1 850

Борис Жонсон Ҳонгконгнинг 3 млн фуқаросига Британияда яшаш ҳуқуқини беришга тайёрлигини айтди

Борис Жонсон Ҳонгконгнинг 3 млн фуқаросига Британияда яшаш ҳуқуқини беришга тайёрлигини айтди
Фото: Barcroft Media
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Хитойда Ҳонгконгнинг Пекинга қарамлигини кучайтирувчи янги қонун қабул қилинадиган бўлса, уч миллионга яқин ҳонгконгликка қиролликда яшаш ва ишлаш имкониятини беришни ваъда қилди.

Расмий Лондоннинг бу қадами хавфсизликка доир янги қонун қабул қилиш орқали Ҳонгконг устидан назоратни кучайтиришга уринаётган Хитойга халқаро босимни кучайтиради.

Пекиндагилар Борис Жонсоннинг бу қадами «жавобсиз қолмаслиги»дан огоҳлантирди.
«Ҳонгконгда яшаётган кўплаб одамлар Хитой қўллаб-қувватлашни ваъда қилган ҳаётлари хавф остида қолишидан қўрқишмоқда, — деб ёзган Жонсон The Times of London газетасидаги колонкасида. — Агар Хитой ҳонгконгликларнинг бу қўрқувини реалликда яқинлаштиришда давом этса, у ҳолда Британия қўл қовуштириб тура олмайди; аксинча, биз ўз мажбуриятиларимизни бажарамиз ва альтернатив вариант таклиф қиламиз».

Расмий Пекин Буюк Британия бош вазирининг бу сўзларини мамлакат ички ишларига аралашув деб баҳолади ва Хитой 1997 йилда тузилган, Ҳонгконг бошқаруви Буюк Британиядан Хитойга ўтиши белгиланган келишув бўйича барча мажбуриятларини бажариб келаётганини таъкидлаган.

«Биз Бирлашган Қиролликка вазиятни кескинлаштирмасликни, ўз совуқ уруши ва мустамлакачилик дунёқарашини бас қилишни, Ҳонгконг Хитойга қайтган реалликни қабул қилишни маслаҳат берамиз», – деган Хитой ТИВ расмий вакили Чжао Лижиан чоршанба кунги брифингда.

Bloomberg`нинг қайд этишича, Борис Жонсон ҳукумати пандемиядан сўнг Хитой билан алоқаларни қайта кўриб чиқиш лозимлигини айтмоқда. Хусусан, британ расмийлари ХХРнинг телеком-гиганти Huawei Technologies Co билан режалаштирилган лойиҳаларни тўхтатиб қўйиши эҳтимоли бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Борис Жонсон Ҳонгконгнинг 3 млн фуқаросига Британияда яшаш ҳуқуқини беришга тайёрлигини айтди