date

Эрталаб қаҳва ичиш соғлиқ учун энг фойдали экан

Эрталаб қаҳва ичиш соғлиқ учун энг фойдали экан

Peopletalk ёзишича, олимлар ўтказган тажрибада 200 киши қатнашди. Ҳар бир иштирокчи куннинг турли пайтларида қаҳва ичишга мажбур бўлди ва натижада қизиқарли хулосалар олинди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, эрталаб қаҳва ичган одамларнинг юрак-қон томир касалликларидан вафот этиш эҳтимоли ҳам, умуман ўлим хавфи ҳам паст бўлади. Бундан ташқари, уйғонгандан кейинги дастлабки 2,5 соат ичида кофеинли ичимлик ичганларнинг кайфияти анча кўтарилган.

Кун давомида қаҳва ичиш эса соғлиқ жиҳатидан сезиларли фойда бермаган. Аксинча, пешиндан кейин ёки кечқурун ичилган қаҳва сиркадиялик ритмни бузиб, уйқу сифатига салбий таъсир кўрсатган.

Маълумки, сиркадиялик ритм — бу тананинг ички соати бўлиб, уйқу ва уйғоқлик даврини, шунингдек, бир қатор асосий физиологик жараёнларни бошқаради. Тушдан кейин қаҳва ичиш мелатонин каби гормонлар даражасини издан чиқариши ҳам мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, қаҳванинг яллиғланишга қарши самараси айнан эрталаб янада кучли бўлади. Чунки қондаги яллиғланиш белгиларининг энг юқори даражаси одатда тонгги соатларда кузатилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Эрталаб қаҳва ичиш соғлиқ учун энг фойдали экан