Addams оиласи ҳақидаги машҳур сериал “Уэнсдэй” ҳикояси давом этмоқда. 3 сентябрда намойиш этиладиган иккинчи мавсумнинг дастлабки қисмлари учун илк трейлер эълон қилинди, деб ёзмоқда Peopletalk.
Видеода актриса Гвендолин Кристи қайтадан Ларисса Уимс образида намоён бўлади. Биринчи мавсумда у Nevermore академияси директори бўлган бўлса, эндиликда Уэнсдэй куни руҳий фанлар ўқитувчисига айланган. Шунингдек, иккинчи мавсумнинг илк эпизодларида академияни Стив Бушеми жонлантирган Барри Дорт бошқаргани кўрсатилади.
Финалгача тўртта эпизод қолганига қарамай, бу мухлислар учун қайғуга сабаб эмас. Чунки сериал иккинчи мавсум намойишидан олдиноқ учинчи мавсумга узайтирилгани маълум бўлган.
Биринчи эпизодлар ҳақидаги умумий фикрлар ижобий, бироқ айрим томошабинлар Ксавьер Торп ролини ижро этган Перси Хайнс Уайтнинг лойиҳадан кетганидан афсусда. Актёр таъқиб қилиш айбловлари ортидан шов-шувли равишда ишдан бўшатилган ва яқинда уни Санта-Моникадаги бир барда ишлаётган ҳолда видеога олишган.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи мавсумда Женна Ортега яна Уэнсдэй образига қайтган. Шунингдек, Emma Mayers, Hunter Doohan, Joy Sunday, Georgie Farmer, Musa Mustafa ва бошқа актёрлар ҳам иштирок этган. Лойиҳа режиссёри — Тим Бёртон.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!