09:11 / 13.07.2020
3 572

Майкл Жексон кундалигидан махфий қайдлар эълон қилинди

Майкл Жексон кундалигидан махфий қайдлар эълон қилинди
Фото: Getty Images
2020 йилнинг август ойида поп-қирол Майкл Жексон ҳақида «Ёмон: Майкл Жексон яширганларининг мисли кўрилмаган текшируви» (Bad: An Unprecedented Investigation into the Michael Jackson Cover-Up) сотувга чиқарилади. Hello нашрининг ёзишича, муаллиф Дилан Хорвард, Майклнинг сирли кундалик ва қайдномаларини ўрганиш асосида ушбу китобни ёзган.

Хабарда таъкидланишича, китобни ўқиш давомида Жексоннинг сўнгги йиллари қандай кечгани ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин.

Фото: Daily Mail
Китобдан танланган иқтибослар The Mirror’да эълон қилинган бўлиб, уларни ўқиш орқали, Майкл Жексон ўз номини, кумирлари Чарли Чаплин ва Уолт Диснейлар каби тарихдан абадий ўчмас бўлиб қолишини истаганини билиш мумкин.

Кундаликдан Жексон шоумен актёр ва режиссёрлар орасида энг биринчи мултимиллиардер бўлишни, ҳафтасига 20 миллион даромад кўришни истаганини ва ушбу истагини янги Cirque du Soleil шоуси ҳамда Nike сингари йирик компаниялар билан реклама шартномасини имзолаш орқали амалга оширмоқчи бўлгани маълум бўлган, дейилади хабарда.

Фото: Medium

Бундан ташқари хонанда тарихда қолиш учун «Сув остидаги йигирма минг километр» ҳамда «Синбаднинг еттинчи саёҳати» фильмларини қайта суратга олишни хоҳлашини ёзиб қолдирган.
Кундаликларни ўрганиш давомида қўшиқчи сўнгги йилларда, уни кимдир ўлдириши мумкинлигидан қўрққани аниқланган.

«Ёвуз одамлар мени йўқ қилиб, компаниямга эгалик қилишни исташади. Тизим мусиқий тўпламимни қўлга киритиш учун мени йўқ қилишни истайди… Лекин, мен уни сотмайман», — деб ёзган Майкл кундалигида.

Маълумот учун, 1985 йилда Майкл Жексон, минглаб композициялар, хусусан, The Beatles гуруҳи қўшиқларига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган Sony/ATV Music Publishing мусиқий тўпламининг 50 фоиз акцияларини сотиб олган. Бунинг натижасида Жексон ва унинг меросхўрлари етарлича даромадга ва ушбу битим ортидан катта миқдорда диведендга эга бўлган. Хонанда вафотидан 7 йил ўтиб эса Sony хонанданинг улушини 750 миллион долларга сотиб олган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Майкл Жексон кундалигидан махфий қайдлар эълон қилинди