11:00 / 24.02.2021
1 841

АҚШда 139 йиллик уй янги жойга кўчириб ўтказилди (фото, видео)

АҚШда 139 йиллик уй янги жойга кўчириб ўтказилди (фото, видео)
Фото: Daily Mail
Калифорния штатининг Сан-Франциско шаҳрида яшовчи Тим Браун ўзининг 139 йиллик Виктория даврига хос усулда қурилган уйини шаҳар кўчаларидан олиб ўтиб, янги жойга кўчирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

1882 йилда қурилган уй улкан тиркамага жойлаштирди ва юк машинаси ёрдамида олти квартал нарига етказилди. Ноодатий юк ташишни юзлаб маҳаллий аҳоли томоша қилди.

Уй билан бирга кўчиб ўтишга рухсат олиш учун Браун 15 та агентлик билан битим тузиб, 400 минг доллар тўлашига тўғри келди. Бу Сан-Францискода уйни кўчириб ўтказиш билан боғлиқ сўнгги 50 йил ичидаги биринчи ҳолатдир, бу ерда авваллари бундай ҳолат тез-тез содир бўлган.

Мазкур уй Франциско кўчалари бўйлаб олиб ўтилди.


Браун уйни олти квартал наридан сотиб олган ерга жойлаштиришга ва ўзининг бошқа уйи билан бирлаштириб, уларни элита тоифасидаги уйлар ҳаваскорига сотишга қарор қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда 139 йиллик уй янги жойга кўчириб ўтказилди (фото, видео)