date

ChatGPT хатоси ортидан испаниялик жуфтлик таътилсиз қолди

ChatGPT хатоси ортидан испаниялик жуфтлик таътилсиз қолди

Испаниялик блогер Мери Калдас ва унинг умр йўлдоши Алехандро Сид режалаштирган таътилга бора олишмади. Бунга улар ишонган сунъий интеллектуал маслаҳатчи — ChatGPTнинг нотўғри жавоби сабаб бўлди, деб ёзади Pravilamag нашри.

Жуфтлик АҚШга қарашли Пуэрто-Рико оролига саёҳат қилишни ният қилган. Улар парвоз, меҳмонхона ва тадбирлар учун брон қилишдан аввал нейрон тармоқдан қўшимча ҳужжатлар керак ёки йўқлигини сўрашди. ChatGPT уларга виза талаб этилмаслигини айтди, аммо АҚШ ва унинг ҳудудларига кириш учун зарур бўлган ESTA рухсатномаси ҳақида маълумот бермади.

Саёҳатчилар бу ҳақда фақат аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида билишди. Ходимлар уларнинг ESTA ҳужжати йўқлиги учун парвозга қўймади. “Ҳар доим кўп тадқиқот қиламан, лекин бу сафар ChatGPTдан сўрадим ва у йўқ деди”, — дея изоҳлади Мери ўз блоги орқали.

Ушбу нохуш воқеа ҳақида блогер жойлаган видео интернетда тез тарқалди. Фойдаланувчилар фикри иккига бўлинди: айримлар жуфтликка ачинишди, бошқалар эса уларнинг саёҳатни ташкил этишдаги масъулиятсизлигини танқид қилди.

Калдас ҳазил аралаш, чат-бот эҳтимол “хафаликдан қасд олгани”ни ҳам айтди: “Баъзан уни ҳақорат қиламан, ҳеч кераги йўқ дейман. Лекин яхши маълумот бер деб сўрайман... балки шунинг учун у биздан қасд олгандир”.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ChatGPT хатоси ортидан испаниялик жуфтлик таътилсиз қолди