18 август куни E-auksion платформасида Навоий вилояти, Нурота тумани, Зафаробод шаҳарчасидан 26,7 км шимолий-ғарбда жойлашган «Темирчи» олтин кони аукцион савдолари орқали сотилди.
Кон 4 млрд 120 млн 412 минг бошланғич нарх билан сотувга қўйилди. Қарийб 12 соат давом этган савдо жараёнида талабгорлар рақобати туфайли нархлар кескин ошиб, актив 67 млрд 780 млн 777 минг сўмга сотилди. Бу – лотнинг умумий бошланғич қийматидан 16,5 баробарга кўп.
Якунда лотни «Zauris» МЧЖ ютиб олди. Ушбу корхона 2025 йилнинг 4 июл куни Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Фаолият тури – рангли металл рудаларини қазиб олиш. Устав фонди – 10 млн сўм.
Компаниянинг 100 фоиз улуши Файзиева Феруза Тоҳир қизига тегишли. Раҳбар сифатида ҳам Феруза Файзиева кўрсатилган.
Ғолиб белгиланган жойлардан олтин қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қидирув ишларини олиб боради. Инвестордан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш талаб қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!