11:00 / 13.05.2021
869

Буюк Британия хавфсизлик ва мудофаа стратегиясини қайта кўриб чиқади

Буюк Британия хавфсизлик ва мудофаа стратегиясини қайта кўриб чиқади

Буюк Британияда тез орада «хорижий давлатларнинг душманлик фаолиятига қарши курашиш тўғрисида»ги қўшимча қонун қабул қилинади. Бу ҳақда Буюк Британия қироличаси Елизавета II парламентнинг ҳар икки палатасига қилган мурожаати чоғида маълум қилди. У сўзлаган нутқнинг матни бош вазир Борис Жонсоннинг девонхонаси томонидан тарқатилди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Ҳужжатга кўра, гап «давлатга қилинаётган таҳдидларга қарши туриш» (Counter-State Threats Bill), шунингдек, «телекоммуникация хавфсизлиги» (Telecommunications (Security) Bill) тўғрисидаги қонунлар ҳақида кетмоқда.

Хавфсизлик ва мудофаа стратегиясини ҳар томонлама кўриб чиқиш
Бундан ташқари, Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси яқин орада «хавфсизлик, мудофаа, ривожланиш ва ташқи сиёсат» соҳасидаги стратегияларни ҳар томонлама кўриб чиқади.

Қиролича Елизаветта II нинг қайд этишича, ҳукумат мамлакат Қуролли Кучлари учун «харажатларнинг энг катта ўсиши»ни режалаштирган, бу эса «модернизация дастурини илгари суриш ва Буюк Британиянинг НАТО олдидаги мажбуриятларини кучайтиришни ўз ичига олади».

Лондон ядровий имкониятлар чегарасини оширади
Март ойининг ўрталарида бош вазир Борис Жонсон мамлакатнинг ядро салоҳияти чегараси 180 дан 260 жанговар каллаккача кўтарилишини эълон қилган эди, бу ҳақда, хусусан, Brexit’дан кейин мамлакат мудофааси ва ташқи сиёсатининг шарҳида айтиб ўтилган. Бу «хавфсизлик муҳитининг ўзгарувчанлиги ҳамда кенг кўламли технологик ва доктринали таҳдидлар мавжудлиги» туфайли зарур ҳисобланади, дейилади ҳужжатда. Ушбу мақсадлар учун ҳукумат Қуролли Кучларни модернизация қилиш учун йўналтиришни режалаштираётган 24 миллиард фунт стерлингнинг бир қисми ажратилади.

Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Британиянинг ҳамжамиятдан чиқиб кетиши (Brexit) бўйича барча расмиятчиликларни якунлади. Томонлар ўртасида савдо ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи 2020 йил декабрь ойида Brexit’дан кейинги ўзаро ҳамкорлик шартларини келишиб олган ва Бирлашган Қироллик 2021 йил 1 февраль куни 47 йиллик аъзоликдан сўнг Европа Иттифоқини тарк этган. Январь ойида Bloomberg нашри Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш ҳақидаги қарори мамлакат иқтисодиётига 132,8 миллиард фунт стерлинг (173,8 миллиард доллар)га тушганини маълум қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Буюк Британия хавфсизлик ва мудофаа стратегиясини қайта кўриб чиқади