date

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

Покистон армияси Афғонистон билан чегарада кечаси юз берган тўқнашувлардан сўнг 19 та чегара пунктини ўз назоратига олди. Бу ҳақда Geo телеканали манбаларига таяниб хабар берди.

Телеканал таъкидлашича, ушбу постлар қўшни давлат ҳудудига ҳужумлар уюштириш учун фойдаланилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, афғон ҳарбийлари Ангур-Адда, Бажаур ва Куррамда бирламчи тарзда ўт очган. Шунингдек, Дир, Читрал, Барамча ва бошқа қатор нуқталарда ҳам отишмалар қайд этилган.

Чегара чизиғидаги вазият таранглигича қолмоқда. Ҳалокат ва жароҳатлар бўйича расмий маълумот берилмади. Томонлар ҳозирча расмий баёнот билан чиқмаган, вазият ривожи эса яқиндан кузатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди