date

Хитойдан Тошкентга 202 та янги электробуслар олиб келинди

Хитойдан Тошкентга 202 та янги электробуслар олиб келинди

Пойтахт жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, экологик тоза ва энергия тежамкор транспорт воситаларини жорий этиш мақсадида Yutong компаниясида ишлаб чиқарилган 202 дона замонавий электробусларнинг рамзий калити «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарига топширилди.

Бугунги кунда жамият томонидан 163 та автобус йўналишида, шундан 92 таси боғловчи, 14 таси ҳалқа, 11 таси магистрал, 46 таси етказиб берувчи йўналишларда кунига 1 556 та автобус қатнамоқда. Уларнинг ўртача оралиқ интервали 10–12 дақиқа, кунлик қатновлар сони эса 22 318 маротабани ташкил этади.

2025 йилнинг II чорагида пойтахт жамоат транспорти орқали кунлик йўловчи ташиш ҳажми 1,4 миллион кишига етказилди, хизмат ҳажми 27 фоизга ошган.

Шунингдек, йўналишларнинг умумий узунлиги 2 945 кмдан 2 990,8 кмгача кенгайтирилди, бу эса жамоат транспортининг ўртача тезлигини 18 км/соатдан 21 км/соатгача ошишига имкон берди.

2025 йилда харид қилинган 202 дона электробус ва улар учун 100 дона қувватлаш ускуналари туфайли жамиятдаги экологик тоза транспорт улуши сезиларли ошади.

2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясига мувофиқ, жами 1 200 дона электробус харид қилиниши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида жамоат транспорти паркидаги электробуслар улуши 50 фоиздан 63 фоизгача етади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойдан Тошкентга 202 та янги электробуслар олиб келинди