Ерда илгари мутахассислар томонидан башорат қилинган кучсиз магнит бўрони бошланди. Бу ҳақда Амалий геофизика институти маълумот берди.
Маълум қилинишича, Ернинг магнит майдонидаги бузилиш даражаси беш баллик шкала бўйича G1 сатҳида қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, бу шкалада G5 — жуда кучли, G1 — енгил (заиф) бўронни англатади.
Бундан олдин Россия Фанлар академияси қошидаги Коинот тадқиқотлари институти ҳамда Сибир бўлимига қарашли Қуёш–Ер физикаси институти мутахассислари 12 октябрь куни Қуёшдаги тож тешиги Ерга таъсир эта бошлаши мумкинлигини билдирган эди. Олимларнинг таъкидлашича, айнан шу ҳолат магнит фаоллигининг кучайишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.
Айни дамда мутахассислар Ер атрофидаги магнит муҳитини кузатишни давом эттирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар