Украинанинг Харьков шаҳрида Россия қуролли кучлари томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида камида олти киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар маълум қилди.
Таъкидланишича, Россия учта бошқариладиган бомба отган, улардан бири тиббиёт муассасаси яқинидаги қўшимча бинога тегиб кетган.
Ҳодиса натижасида юздан зиёд бемор жойлашган шифохона биноларининг деразалари ва эшиклари шикастланган, камида олти киши шрапнел парчаларидан жароҳат олган.
“Бир қаватли гараж қисман вайрон бўлди, уч қаватли тиббиёт муассасаси, бизнес биноси ва бир нечта автомобиллар зарар кўрди. Иккита ёнғин юзага келди”, — деб хабар берди Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар