АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳозирда дунёдаги энг бой мамлакат ҳисобланади ва бу ҳолатда божларни жорий этиш муҳим роль ўйнаган.
Шарм аш-Шайхдан Вашингтонга парвоз вақтида журналистлар билан суҳбатлашган Трамп шундай деди:
“Мен ишонаманки, тарифлар туфайли биз юзлаб миллиард доллар даромад олаётган дунёдаги энг бой давлатга айландик”, — деди у.
Маълумот учун, 2 апрель куни АҚШ президенти 185 та давлат ва ҳудуд маҳсулотларига нисбатан янги божлар жорий этилганини эълон қилган эди. Кейинчалик Трамп айрим мамлакатлар учун тариф миқдорларини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар