2022 йил январи охири Россия ва коллектив Ғарб вакиллари ўртасидаги қизғин музокаралари билан ёдда қолди.
АҚШ, Европа Иттифоқга аъзо давлатлари дипломатлари ва НАТОнинг юқори лавозимли амалдорлари Москванинг хавфсизлик кафолатлари бўйича ташаббусларига муносабат билдиришнинг умумий чизиғини чизишга уринишмоқда. Бугунги кунда жилла қурса бунда олдинги силжиш бўлишига ишора қилувчи нарсалар ҳақида гапиришнинг имкони йўқ.
Штатлар ва улар иттифоқчилари сиёсий спикерлари бир-бирининг ортидан НАТО учун “очиқ эшиклар сиёсати” ва Альянсга кирмайдиган мамлакат Россия учун унинг кенгайишига вето қўя олмаслиги ҳақидаги тезисни такрорлашмоқда.
Россия томонидан эса шундай далил келтириляптики, ҳарбий блок ўз табиати жиҳатдан “демократиялар бирлашмаси” бўлолмайди! Қолаверса, у ёки бу мамлакатнинг интеграцион бирлашмага кириш ҳуқуқи мутлақ бўлолмайди. Камида у ёки бу сабабларга кўра ҳарбий альянсга қўшила олмайдиган ёки хоҳламайдиган ўйинчиларнинг манфаатларини инобатга олиши шарт. Акс ҳолда хавфсизлик бўлинмаслиги каби асосий тамойил бузилади. Қолган ҳамма бошқалар учун ўйин қоидаларини белгилаб берадиган имтиёзларга эга иштирокчилар клуби пайдо бўлади.
Асосий позициялар ўхшаш бўлмаслигига қарамасдан, на Россия, на Ғарб музокаралардан чиқишга шошиляпти. Москва хавфсизлик кафолатларига оид ташаббусига ёзма жавоб кутмоқда. Шунингдек, у Шимолий Атлантика альянсига аъзо мамлакатлар вазирларининг Россия ТИВ раҳбарияти билан кейинги маслаҳатлашувлар учун ташрифини кутмоқда.
Қийин қўшничилик
Бу учрашувлар, музокаралар, шарҳлар ва баёнотлар қаторида постсовет ҳудудидаги вазият Европа кун тартибининг энг муҳим устувор вазифаси бўлиб қолаётганини англаш қийин эмас.
Бир тарафдан, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўзига хос дипломатик “ўраб олиш”ни ўтказишга, музокаралар мавзусини Украинагача ва “Россия бостириш кириш таҳдидигача” қисқартиришга уринишмоқда. Сабаблар аён, суҳбатни умумий муаммолар ва Европа хавфсизлиги тамойилларидан аҳолида ҳолатга буриш ва душманни мудофаа чизиғини эгаллашга, ўзини оқлашга, муносабат билдиришга, ўзиб кетишга ўйнамасликка мажбур қилиш.
Бироқ Россия учун постсовет ҳудудидаги хавфсизликни таъминлаш масаласи – муҳим бошланғич позиция. Усиз Москвани ташвишга соладиган нарсалар ҳақида бирданига ва ҳаммаси ҳақида гапириш мушкул.
Қолаверса, НАТО билан муносабатлардаги учдан икки тизимли инқирозлар айнан постсовет кун тартиби сабаб юзага келганди. Биринчиси, эслатаман, 1999 йил март-июнида НАТОнинг собиқ Югославияга бостириб кириши, иккинчиси Грузиядаги “беш кунлик уруш” ва учинчиси “украин инқирози” ва Қрим устидан Россия юридикцияси тасдиқланиши билан боғлиқ. СССР ва СФРЮ парчаланиши давомида кўплаб жараёнларнинг умумийлигини инобатга олиб, постсовет кун тартиби умумевропа хавфсизлиги билан боғлиқлиги янада муҳим бўлади.
Совуқ уриш авжида АҚШ президенти Рональд Рейган адолатли қайд этганди: “Агар биз ўзимизни ҳимоя қила олмасак (Марказий Америкада), биз бошқа жойлардаги ғалаба умид қилолмаймиз. Обрўимиз тўкилган бўларди, иттифоқларимиз қулаган бўларди, ватанимиз хавфсизлиги ҳам таҳдид остида қолган бўларди”.
Ҳар бир мамлакат учун унинг қўшничилиги – алоҳида қизиқиш ҳудуди. 2021-2022 йилларда уни Ғарбда “таъсирини” кенгайтириш ва “ревизионизмда” айблаш одас тусига кирган Россия аслида ҳеч қанақа махсус ноу-хау таклиф қилмаяпти. Рейган сўзларини ўзгартириб, худди ўша гапларни Кипр ва Суриядаги турк манфаатлари ҳақида Режеп Тоййиб Эрдоған, Шри-Ланка ёки Мальдивдаги Ҳиндистон таъсири ҳақида Нарендра Моди айтиши мумкин эди.
НАТОнинг собиқ СССР ҳудудига келиши хавфи нимада? Халқаро муносабатлар назариячиларининг одатда ёзаётган ғарб таъсири ўсиши ва Россия таъсири камайишидан ташқари. Асосий мавзу – альянскнинг ўз ўзидан кенгайишида эмас, балки у мураккаб таркибли давлатларда, у ерда нафақат кўпмиллатли аҳоли, балки миллий бир хиллик шаклланиши жараёни якунланмаган жойларда мустаҳкамланиб олишга уринаётганида.
НАТОга қўшилиш учун “очиқ эшиклар сиёсатини” ҳимоя қилаётганлар орасида Грузия, Молдова ва Украинанинг “ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қайта тиклаш” зарурлиги ҳақидаги фикр мутлақо устунлик қилмоқда.
Лекин ҳатто бу ёндашув қабул қилинса, кейинги мантиқли қадамни қўйиш ва камида фикрларда ихтилоф борлигини тан олмоқ керак. Абхазия, Жанубий Осетия, Қрим ва Днепбўйининг тан олинмаган республикалари, ДХР ва ЛХР ўз хавфсизлик кафолатларини Вашингтон ва Брюссел эмас, балки Москва деб кўришмоқда. Бу ёқмаслиги ва ғазабга сабаб бўлиши мумкин, лекин бу билан ҳисоблашмасликнинг имкони йўқ.
Киев халқаро социология институти (КМИС) маълумотларига кўра (2021 йил декабрь) 59,3 фоиз киши Украинанинг НАТОга қўшилишини ёқлаб овоз берган бўларди, 28,1 фоизи эса қарши бўлган бўларди. Қайд этиш жоизки, тадқиқот мамлакатнинг барча минтақаларида ўтказилган, лекин Донбасснинг тан олишмаган республикалари ҳудудида ўтказилмаган. Ва Россия ҳужуми истиқболлари ва НАТОнинг унинг олдини олишдаги қутқарувчи ролини чиройли қилиб таърифлаётган қаттиқ ахборот кампанияси шароитида. Бироқ ҳатто бундай кириш гапларда Украинанинг позицияни белгилашдаги ҳудудий тарқоқлик (мамлакат ғарби ва марказида НАТО мухлислари кўпроқ, шарқда эса унга қарши бисёр) ва умуман НАТОНи қабул қилмасликнинг сезиларли фоизи сақланиб қолишда давом этмоқда.
Бундан ташқари, бу гуллаётган мураккабликни эътиборга олмасликнинг олдинги уринишлари қатор постсовет мамлакатларида ички можароларни ва улар ишига Россия фаолроқ жалб қилинишини келтириб чиқарганди.
Ички келишмовчиликлар геосиёсий рақиблик омили билан тўлдирилиши ҳамда ташқи ўйинчилар ихтилофидан ҳукумат учун курашда фойдаланишга уриниш ўта хавфли. Постсовет ҳудуди хавфсизлигини ягона Шимолий Атлантикага мослаштиришга уриниш можарони камайтирмайди, балки кўпайтиради. Ва ўз навбатида СССР республикаларидан янги тўлақонли давлатларга ўтиш якунланишини қийинлаштиради.
Бирдан-бир мақсад эмас, балки қийин санъат
Аммо альянсга киришдан кутилаётганларга қандай салбий баҳолар берилмасин, битта салбий жўшқинликнинг ўзи етарли эмас. Муқобилларини муҳокама қилиш ва таклиф қилиш ғоят муҳим. Улар грузин, молдова ва украин сиёсий баёнларида йўқ деб бўлмайди.
Энг осони Молдовада. У бош қомус даражасида нейтрал мамлакат деб эълон қилинган.
Ҳатто 2008 йил январида НАТОга аъзолик масаласи бўйича умумхалқ референдуми ўтказилган ва бу қўллаб-қувватланган Грузияда нейтралитет муҳокама қилинади. 2019 йил кузида “Ватанпарварлар альянси” партияси (ўшанда сон жиҳатдан парламентда учинчи эди) ўз сўровномасини ўтказди ва 64 фоиз сўралганлар бу ғояни ижобий қабул қилишларини кўрсатган. Ҳозир бу сиёсий кучнинг обрўи камайган. Келажакда бундай рақамларга эришилиши факт эмас, боз устига сўров юридик жиҳатдан мажбурий хусусиятга эга эмасди.
Шунга қарамай, 2008 йилдаги воқеалардан кейин ҳам бу ғояга мурожаат қилишмоқда. Грузиялик сиёсатчилар (камчилик бўлсада) шимолдаги қўшни билан нормаллаштириш механизмлари топишга уринишмоқда.
Укрананинг блокдан ташқари мақоми бу мамлакатнинг ташқи сиёсий мунозараларида ҳам бор, гарчи партия ва ҳаракатлар дастурларида бўлмасада.
Бугун кўпчилик Австрия, Швейцария ёки Финляндиянинг муваффақиятли тажрибаси ҳақида гапиришади. Швейцариялик тадқиқотчи Оливье Мёвлининг сўзларига кўра, “нейтралитет мамлакатимиз у туфайли у ёки бу можарага бош суқишдан қутилиб қолган омил бўлган”.
Сўз ўрнида айтиш мумкинки, айнан Швейцария Грузия ва Россия ўртасидаги мулоқотни таъминловчи мамлакат бўлган. Швейцария дипломатлари грузин томонидан эътирозларни олиб ташлашни мувофиқлаштириб, Россиянинг ЖСТга кириш тўғрисидаги музокараларда салмоқли ролни ўйнашган.
Шу билан бирга Швейцария нейтралитети Вена конгресси якуни ва “Европа концерти” тизими шаклланиши бўлди.
Даниялик таниқли сиёсатшунос Ханс Моуриттцен ўзининг “Финляндиялаштириш”нинг қийин санъати” шов-шувли мақоласида Иккинчи жаҳон уруши якунидан кейин Хельсинки танлаган йўл – бу кичик мамлакатлар учун долзарб прагматик йўл эканини айтганди. Қайд этиш жоизки, бугун Австрияда ҳам, Финляндияда ҳам НАТОга қўшилиш имконияти ҳақида кўп баҳслашишмоқда (ҳар иккиси ЕИга кириб бўлган). Нейтралитет айрим сиёсатчилар ва экспертлар томонидан таслимчиларга хос йўл, бугунги Украина ва Грузия учун исталмаган йўл деб кўриб чиқилмоқда.
Бир сўз билан, нейтралитет – панацея эмас, ички ва халқаро омилларнинг мураккаб бирикмаси, ҳар бир мамлакат ва минтақа учун алоҳида ўзига хос. Австриялик мутахассис Александр Дубови адолатли қайд этадики, бу – бирдан-бир мақсад эмас ва “давлат стратегиясини алмаштириш” эмас. Тадқиқотчи нейтралитет хусусидаги мунозара “бошланғич нуқта ва ўзига хос бўлажак давлатчилик, сиёсий ва этник бирлашмаларнинг миллий манфаатларини ҳамда мазкур мамлакатларнинг минтақадаги роли ва уларнинг халқаро муносабатларнинг асосий сиёсатчилари билан муносабатлари муҳокамаларининг катализатори бўлиб хизмат қилиши мумкин”лигини айтади.
Бундай суҳбатлар мазмунли сюжетлар атрофида олиб борилиши ва уларнинг навбатдаги эски дуоларнинг такрорланишига айланмаслиги муҳим.
Муаллиф Сергей Маркедонов
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда