Chevrolet Tracker кроссоверлари, ниҳоят, Хитойда йиғилган талқинда Россияга етиб келди, деб Kursiv.uz хабар берди. Бироқ улар расмий каналлар орқали эмас, балки параллел импорт йўли билан олиб кирилган. «Автоновости дня» портали нархларни ўрганди, биз эса уларни Ўзбекистондаги нархлар билан таққосладик.
Россияда Владивостокда 1,65 млн рублга (222 миллион сўм) Tracker сотиб олиш мумкин. Бу пулга чарм салон, сенсорли экранли мультимедиа, люк, кондиционер ва моторни ёқиш тугмасига эга автомашина таклиф этилмоқда. Мотор — 1.0 литрли, 116 от кучига эга, 6 поғонали автомат узатма билан.
Бироқ нархлар тез ўсмоқда. Пермда шу турдаги авто 1,89 млн рубл (254 миллион сўм), Москвада эса 2,39 млн рубл (322 миллион сўм)гача чиқмоқда. Бу ерда эса 132 от кучига эга 1.2 литрли турбомотор, орқа камера, круиз-контроль, калитсиз кириш, ёмғир датчиклари ва 17 дюймли дисклар бор.
Ўзбекистонда вазият анча барқарор
Тошкент ва бошқа шаҳарларда GM Uzbekistan расмий дилерлари расмий нархлар билан савдо қилмоқда. Яқиндаги расмий прайсга кўра:
-
LS — 221 422 880 сўм
-
LTZ — 239 813 280 сўм
-
LS PLUS — 220 951 360 сўм
-
LTZ PLUS — 244 108 480 сўм
-
Premier Plus — 272 656 160 сўм
-
Redline — 282 474 080 сўм
Москавадаги “кулранг” Tracker 322 млн сўмга таклиф этилса, Тошкентда энг қиммат Redline версияси 282 млн сўм бўлиб, кафолат ва расмий хизмат билан сотилмоқда.
Хулоса шуки: Ўзбекистон учун Tracker — оддий ва қўл етган кроссовер. Россияда эса у ҳафсала пир қилувчи люкс маҳсулотга айланмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!