Афғонистонда Навоий ҳайкали бузилди

1 дақиқа ўқиш23.3K
Афғонистонда Навоий ҳайкали бузилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Мазори-Шарифда Алишер Навоий ҳайкали бузилгани ҳақидаги хабарлар ортидан Афғонистон расмийлари билан боғланди, деб Kursiv.uz хабар берди. Вазирлик бу воқеага оид расмий баёнот эълон қилди.

Маълумотларга кўра, ҳайкал жойлашган ҳудуд буюк мутафаккир хотирасига мос эмаслиги сабабли, маҳаллий ҳокимият уни демонтаж қилган. Бу ерда шоир ва мутафаккир учун янада чиройли мажмуа қуриш режалаштирилган.

Афғонистон Маданият вазирлиги билан ишлар келишилмаган. Кобул воқеадан афсусдалигини билдириб, Навоий шарафига янги ҳайкал ва у жойлашадиган майдон барпо этилишини маълум қилди.

Афғонистон томони буюк мутафаккир хотирасини сақлашга содиқлигини билдириб, унинг номини муносиб равишда қадрлаш учун барча чоралар кўрилишини таъкидлади.

Таъкидлаш жоиз, талиблар ҳокимиятга келганидан сўнг Навоийга оид бир неча объектлар шикастланган. 2023 йилда барельеф ва граффитига зарар етказилган, Ўзбекистон МИД эса бундан афсус изҳор этган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?