Мичиган штатида ҳайратланарли воқеа рўй берди. Ford заводининг собиқ муҳандиси Ричард Гилфорд 11 йил аввал йўқотиб қўйган ҳамёнини ўз вақтида ишлаб чиқарилган автомобилдан топди, деб ёзмоқда Pravilamag.
Ҳамён тасодифан аниқланди: машинани таъмирлаш учун устахонага олиб келишган ва усталар капотни очганида, унинг остида ҳамён ётгани маълум бўлди. Ичидан ҳайдовчилик гувоҳномаси, Ford Motor Co. ишчи гувоҳномаси, бир неча доллар ҳамда болалари учун Рождество совғаларига сарфламоқчи бўлган 250 долларлик совға карталари топилди.
Ҳамён эгаси тезда аниқланди — у Ford заводининг пенсияга чиққан муҳандиси Ричард Гилфорд экани маълум бўлди. LC Car Care устахонаси эгаси Чад Волк уни ижтимоий тармоқлар орқали топиб, боғланди ва эртаси куни ҳамён почта орқали Гилфордга юборилди.
Қизиғи шундаки, ҳамён автомобилнинг ишлаш жараёнига умуман халақит бермаган. Машина эгаси таъкидлаганидек, авто 240 минг километрдан ортиқ йўл босиб ўтганига қарамай, ҳамён сақланиб қолган. Гилфорднинг сўзларига кўра: “Ичидаги айрим нарсалар қизиб, ҳатто ўзгарган, аммо намликка умуман учрамаган. У бир бурчакда бутунлай қуруқ қолган ва зарарланмаган.”
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!