YotaPhone‘ни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш билан шуғулланадиган YotaDevices компаниясининг жорий йилнинг апрель-сентябрь ойлари давомида кўрган зарари қарийб 8 миллион (7,8) долларни ташкил қилди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
Мазкур молиявий зарар компаниянинг бозордаги улуши тушиб кетганидан эмас, балки YotaDevices ва унинг инвесторлари ишлаб чиқариладиган қурилмаларнинг келажакда тан нархини камайтиришга хизмат қиладиган муҳим омиллар – тарғибот, савдо ва логистикага катта миқдорда маблағ ажратгани туфайли юзага келган.
Яқинда YotaDevices эълон қилган ҳисоботда, жумладан, навбатдаги қурилма – YotaPhone модели ҳақида ҳам сўз боради. Ҳисоботда ёзилишича, янги модель 2017 йилда намойиш этилади ва фаол равишда Хитой бозорида сотилишни бошлайди. Шу йилнинг Хитойнинг China Baoli компанияси YotaDevices фирмасига қарашли акцияларнинг 30%ни харид қилган ва унинг акциядорларидан бирига айланган. Хитойлик фирма келгусида YotaDevices‘нинг 64,9% акцияларини сотиб олиб, унинг бошқарувини қўлга олиш мақсадида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди