АҚШдаги ишсизлик даражаси ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 0,3 пунктга пасайган ва 4,6 фоизни ташкил этди, дейилади АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоботида. Бу сўнгги тўққиз йил ичидаги энг қуйи кўрсаткич бўлди, деб ёзмоқда манбага асосланган ҳолда Кун.uz сайти.
Ойлик статистика маълумотига кўра, жами ишсизлар сони 7,4 млн кишини ташкил этган. Аҳолининг эркак қатлами орасидаги ишсизлик 4,3 фоизгача пасайган, аёллар орасидаги ишсизлик деярли ўзгармаган 4,2 фоизлигича қолган. Ўсмирлар орасидаги ишсизлик даражаси 15,2 фоизни ташкил этмоқда.
Бу хабар Reuters агентлиги мурожаат қилган таҳлилчиларнинг прогнозларидан яхшироқ бўлиб чиқди.
Мамлакат аҳолисининг ишчи кучидаги ҳиссаси 62,7 фоизга қисқарган. Бу эса 1978 йилдаги энг паст кўрсаткичга яқиндир.
Меҳнат бозорининг барқарор ўсаётганига оид маълумотлар эса, Федерал захира тизимининг декабрь ойидаги мажлисида қайта молиялаш ставкасини кўтаришга юз фоизлик имкон беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди