Korzinka.uz қадоқланган довчаларни савдога чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Korzinka.uz қадоқланган довчаларни савдога чиқарди

Иқтисодиёт 8-04-2015, 16:53 1 571
Korzinka.uz қадоқланган довчаларни савдога чиқарди

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи қадоқланган довчаларни савдога чиқарди. Бу ҳақда тармоқнинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.

Хабар беришларича, 1 килограмм довча 14 минг 490 сўмдан сотилмоқда. Аввалроқ, шаҳар деҳқон бозорларида ҳам ўрикнинг ғўраси ҳисобланган довчалар савдоси бошлангани маълум бўлганди.

Қайд этиш жоиз, март ойининг охирида бутун Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг кескин совиши натижасида, аксарият мевалар қатори, ўрик ҳосили ҳам 2015 йилда нисбатан кам бўлиши ҳақида тахминлар бор.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.