Россия Марказий банки – Россия банки – жорий йилнинг охирида муомалага чиқариладиган янги пуллар дизайнини аниқлаб олди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизматига асосланиб Sof.uz хабар қилмоқда. Янги купюралар 200 ва 2000 номиналга эга бўлади.
Янги қоғоз пулларда тасвирланадиган шаҳарлар 2016 йилда телеэфир орқали ўтказилган овоз бериш орқали аниқланган эди. Унинг натижасига кўра, янги 200 рубллик қоғоз пулда Қрим ярим оролидаги Севастопол шаҳри, 2000 рубллик банкнотага эса Владивосток кўприги ва "Шарқий" космодроми манзаралари тасвирланган.
Марказий банк раиси Эльвира Набиуллинанинг фикрича, янги пуллар фуқароларнинг маҳсулотлар ва хизматлар учун ҳақ тўлашини енгиллаштиради.
Россия банки, сўнгги маротаба, 2009 йилда янги номиналдаги пулларни чиқарган эди. Ўшанда 10 рубллик тангалар муомалага киритилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади