Дунёда нефть захиралари бўйича энг бой давлат бўлган Венесуэла 23 март куни бензин тақчиллигига дуч келди. Эрта тонгдан пойтахт Каракас ва бошқа шаҳарлардаги АЁҚШларда катта навбатлар юзага кела бошлади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Nacional порталининг маълум қилишича, кўплаб АЁҚШлар бензин йўқлиги сабабли умуман очилмаган. Каракаснинг ўзида 290 та АЁҚШдан 90 таси ишламаган.
Мамлакат ҳукумати иқтисодий таранглик авж олаётгани ортида аҳолини тинчлатишга ҳаракат қилди. "Бизда етарлича ёнилғи бор", деб ёзган PDVSA нефть компанияси раҳбари ўринбосари Исмаэль Серрано.
Унинг айтишича, бензиннинг тақчиллиги унинг денгиз йўли билан олиб келинишидаги муаммолар сабаб юзага келган, чунки Венесуэла истеъмол қиладиган бензиннинг катта қисмини экспорт қилади.
2016 йилда Венесуэла охирги йиллар ичида биринчи марта бензин нархини оширганди, бироқ шундан кейин ҳам бу мамлакатдаги бензин дунёдаги энг арзони бўлиб қолган.
Венесуэлада 2016 йил 1 февралдан 91- бензин 1 боливар, 95-бензин эса 6 боливар туради. Боливарнинг долларга нисбатан расмий курси бўйича (1 доллар = 706 боливар) бу нархлар долларга чаққанда (мос равишда 0,0014 ва 0,084 цент) ҳаттоки бир центни ҳам ташкил қилмайди. Айни вақтда долларнинг мамлакат "қора бозоридаги" курси 2905 боливарни ташкил қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради