13:14 / 04.07.2017
5 192

“Ўзагроэкспортбанк”ка лицензия берилди

“Ўзагроэкспортбанк”ка лицензия берилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкига (Тошкент ш, Амир Темур кўчаси, 79А уй) банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда МБ сайтида хабар қилинди.

Янги банкнинг устав капитали 10 млн.евро эквивалентида шакллантирилди. Банкинг асосий акциядорлари – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (75%), “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (10%), “Ўзагросуғурта” АЖ (5%), “Кафолат СК” АЖ (5%) ва “Ўзбекинвестхолдинг” ХК (5%) дир.

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ўзининг устивор йўналишини мамлакатимизнинг агросаноат соҳасини, биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш, унинг зарур инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш, мижозларга агросаноат, биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий банклар, молиявий институтлар, дипломатик ва савдо ваколатхонaлари билан ҳамкорликда халқаро бозорларга олиб чиқиш борасида стратегик дастурлар ишлаб чиқишга қаратади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » “Ўзагроэкспортбанк”ка лицензия берилди