Охирги сутка давомида биткоин курси 25 фоиздан ортиққа тушиб, 11 минг долларни ташкил этди, деб ёзади «Daryo».
Coinmarketcap портали маълумотига кўра, Тошкент вақти билан 21:39 да унинг минимал қиймати 10,194 минг долларни ташкил этган. 16 январь тонгида криптовалюта 13,909 минг доллар кўрсаткичда савдо қилинган. Шу тариқа сутка давомида унинг курси 26,7 фоизга пасайиб кетди. 2017 йил декабридаги максимумдан (20,09 минг доллар) курс 50,7 фоизга тушди.
Бироқ савдоларнинг ёпилишида, Тошкент вақти билан 22:34 да биткоин курси 11,383 минг долларга кўтарилди. Валюталар курси бозор капитализацияси бўйича дунёдаги иккинчи криптовалюта Ethereum’да (у 16 фоизга арзонлашди) ҳам пасайди, Ripple 24 фоиздан ортиққа, Bitcoin Cash 20 фоизга арзонлашди.
Аввалроқ экспертлар буни биткоин курси ўсишига умид қилган кичик инвесторлар ҳафсаласи пир бўлиши, шунингдек, криптовалюталар тартибга солиниши ҳақидаги салбий янгиликлар билан боғлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди