13:30 / 22.02.2018
6 605

Бюджет соҳасидаги молиявий ҳисобот янгиланди

Бюджет соҳасидаги молиявий ҳисобот янгиланди
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар (рўйхат рақами 2971, 15.02.2018 й.) эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.

Илгари амал қилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар (рўйхат рақами 2270, 27.09.2011 й.) 15.02.2018 йилдан ўз кучини йўқотди.

Биринчидан, қабул қилинган ҳужжат билан бюджет ташкилотларининг йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботларига тузатишлар киритилди. Уларга Бюджет ташкилотини чет эл валюталари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот ҳам қўшилди.

Иккинчидан, харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ-сон шакл) бекор қилинди. Шу муносабат билан бюджет маблағлари олувчилар фақат Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида чораклик ҳисоботни (2-сон шакл) топширадилар.

Учинчидан, ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари жадвали тасдиқланди:

Тўртинчидан, бюджет ташкилотлари томонидан молиявий ҳисоботларни «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали электрон шаклда тақдим қилиш тартиби белгиланди. Бунда электрон рақамли имзо, шунингдек лозим даражада расмийлаштирилган ҳисоботларнинг қоғоз вариантининг бир нусхаси сақланиши талаб этилади.

Ҳужжат билан бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди, ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.02.2018 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Бюджет соҳасидаги молиявий ҳисобот янгиланди